Эрдўған ва Жонсон афғон инқирозини муҳокама қилди

0
978
Фото: https://www.aa.com.tr/

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

“Бош вазир Туркия Президенти Эрдўған билан Афғонистондаги инқирозни муҳокама қилди. Улар вазиятни барқарорлаштиришда ва мамлакатда ҳамда минтақада афғон халқини қўллаб-қувватлашда халқаро ҳамжамиятнинг биргаликдаги фаолияти муҳимлигини муҳокама қилди”, дейилади хабарда.

Икки давлат раҳбарлари Афғонистоннинг ҳар қандай янги ҳукумати афғон аҳолисининг барча вакиллари манфаатларини ифода этиши, шунингдек, аёллар ҳамда озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак, деган фикрда.

Шунингдек, Буюк Британия ва Туркия раҳбарлари “Толибон”ни сўзларига кўра эмас, балки уларнинг ҳаракатларини баҳолашини таъкидлаган.

“Давлатлар ёрдам кўрсатиш ва қочқинларни (афғонистонлик қочқинлар назарда тутилган) жойлаштириш юкини ўз зиммасига олишлари керак, деган фикрга келишди. Бу жараёнда БМТ марказий мувофиқлаштирувчи ролни ўйнайди”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған Туркия толиблар билан музокара бошлаши мумкинлигини айтганди. Бундан ташқари, у Афғонистонда ҳокимият кимнинг қўлида бўлишидан қатъи назар Туркия мамлакатга ёрдам беришга тайёрлигини айтган.

Қайд этиш керакки, Туркия раҳбари ушбу масалани Жонсондан ташқари Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам муҳокама қилшга улгурган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг