Эрдўған Украина мадҳиясини тинглаб турди-да ва , “Украинага шон-шарафлар!” дея хитоб қилди (видео)

0
1961
Фото: yenicag.ru

Туркия президенти шарафига Украина Президентининг қароргоҳи ҳовлисида фахрий қоровул саф тортди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Киевдаги фахрий қоровулни «Украинага шон-шарафлар!» деган хитоб билан қарши олди. У бундай ҳитобни украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан бирга, Украина давлат мадҳияси янграганидан сўнг, фахрий қоровул олдида амалга оширди.

Зеленский ўз саҳифасида эълон қилган видеода, Эрдўған ва Зеленский қизил гилам бўйлаб юришади, кейин Туркия раҳбари микрофонга ўгирилиб, фахрий қоровулга юзланиб: «Украинага шон-шарафлар!» дея ҳитоб қилади ва ҳарбий хизматчилар унга «Қаҳрамонларга шарафлар бўлсин!», дея жавоб қайтаришади.

Украина Президенти Девони матбуот хизматининг хабарига кўра, шундан сўнг икки мамлакат раҳбарлари яккама-якка форматдаги учрашувга йўл олишган. Улар, шунингдек, Стратегик кенгашнинг саккизинчи йиғилишида қатнашадилар, икки томонлама ҳужжатлар имзоланади ва журналистлар билан учрашадилар.

Киевга сафари олдидан Эрдўған, энг аввал муҳокама қиладиган масала, Қрим татарларининг ярим оролдаги аҳволи хақидалиги ва Туркия давлати Қримнинг Россия томонидан «аннексия» қилинишини ноқонуний деб ҳисоблаши юзасидан баёнот берган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг