Эрдўған: ”Сурия халқи озод бўлмагунча Туркия бу мамлакатни тарк этмайди”

0
1934
Фото: english.alarabiya.net

21 июль куни Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған нутқ сўзлаб, Сурия халқи озод ва хавфсиз яшаш имконига эга бўлмагунча турк ҳарбийлари бу мамлакатдан чиқиб кетмасликларини айтди.

Туркия ҳарбий кучлари 2016 йилдан бери Суриянинг шимолий қисмида бир қанча операцияларни амалга ошириб келишмоқда.

“Бугунги кунда Сурияда сайловлар ўтказилмоқда” дейди Эрдўған Сурияда 10 йиллик фуқаролар урушидан кейин 19 июлда илк бор ўтказилган парламент сайловларини тилга олар экан. Ушбу сайлов Суриянинг айни пайтда ҳукумат тасарруффида бўлган ҳудудларида ўтказилган.

“Сурия халқи озод, тинч ва хавфсиз бўлмагунча биз бу мамлакатда қоламиз” деган Туркия раҳбари ўз нутқида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг