Эрдўған Путиндан Суриядаги ишлардан “четга чиқиб туриш”ни сўради

0
1766
Фото:Turkish Presidential Press Office/Handout via REUTERS

Ҳозирда Сурияда Туркия-Россия қарама-қаршилиги юзага келди. Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия ҳукумати Идлиб вилоятини қўлга киритиш учун ҳужумлар уюштирмоқда.

Туркия ҳукумати эса, Идлиб назоратини қўлга олган исёнчиларга ёрдам бермоқда ва ўзи ҳам бу ерда ҳарбий ҳаракатларни амалга оширмоқда. Урушлар натижасида Идлибнинг бир миллионга яқин тинч аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган.

Шанба куни Туркия президенти Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путиндан Суриядаги ҳарбий ҳаракатлардан “четга чиқиб туришни” ҳамда Туркия ва Сурия ҳукумат кучлари ўртасидаги норозиликларга аралашмасликни сўради.

Бу ҳафта давомида бўлиб ўтган ҳарбий ҳаракатларада 34 нафар турк аскари ҳалок бўлганидан сўнг, Эрдўған Путинга мурожаат қилди. Унинг айтишича, Туркия ҳозир Сурияни тарк этиш ниятида эмас.

«Биз у ерга Сурия президенти Башар Асад таклиф қилгани учун бормадик. Биз Сурия халқи таклифи билан у ерга кирдик. Биз Сурия халқи тинчликка эришмагунча кетмаймиз”, деди Эрдўған.

Айни пайтгача, Россия ва Туркия уч босқичли музокаралар олиб бордилар, аммо уларнинг дастлабки иккитасида сулҳ тузилмади.

Сурия ва Россия ҳарбий самолётлари шанба куни Идлибнинг Сарақеб шаҳрида ҳаво зарбаларини давом эттиришди. Ушбу шаҳар сўнгги кунларда урушннинг авж олган нуқтасига айланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг