Туркия президенти Ражаб Эрдўған Туркия республикаси асосчиси Мустафо Камол вафоти кунини нишонлади, деб хабар беради Анадолу Ажанси 10 ноябрь куни.
«Биз республикамизни ҳимоя қилишни давом эттирмоқдамиз ва биз бу йўналишда тинимсиз олдинга силжиймиз», – деб ёзади Эрдоған.
Эслатиб ўтамиз, Мустафо Камол 1881 йилда Усмонли империясида туғилган. У Биринчи Жаҳон урушида қатнашганлиги сабабли шон-шуҳрат қозонди, у ерда инглизларнинг Дарданелл деб номланган операциясини бузишда муҳим рол ўйнади.
Камол Туркияга раҳбарлик қилганидан кейин у давлатни Европанинг бир қисмига айлантиришга интилди, уни дунёвий давлат йўлидан олиб ўтди. Отатурк лақабли Мустафо Камол 1938 йил 10 ноябрда вафот этди.