Эрдўған Меркелга: ”Туркиянинг тадқиқот кемаси Ўрта Ер Денгизидаги операцияни тугатгани йўқ”

0
1099
Фото: REUTERS/Murad Sezer

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған 16 сентябрь куни Германия канцлери Ангела Меркель билан видеомулоқот ўтказди. Унда Эрдўған Меркелга Туркиянинг “Oruc Reis” номли тадқиқот кемасининг базага қайтиши, унинг Ўрта Ер Денгизидаги миссияси тугаганидан далолат бермаслигини айтди. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли хабар берган.

Бир неча ҳафталардан бери Ўрта Ер Денгизининг шарқий ҳудудида табиий бойликларни қидириш билан шуғулланган “Oruc Reis”  кемаси 13 сентябрь якшанба куни Туркиянинг Анталия вилояти қирғоғига келди. Турк ҳукумати бу ҳаракат кемани таъмирлаш учун амалга оширилганини таъкидлаган.

Туркия билан Ўрта Ер Денгизи ҳудудларини талашаётган Греция эса ““Oruc Reis” нинг ортга қайтганини Туркия билан денгиздаги табиий ресурслар борасида юзага келган зиддиятни юмшатиш учун биринчи ижобий қадам бўлганини айтди. Лекин, Эрдўғаннинг Меркелга айтган сўзлари Туркия ортга чекинмаганини англатади.

“Кемани таъмирлаш ишлари бир неча ҳафта давом этиши мункин. Бу ишлар якунлангач биз Ўрта Ер Денгизидаги ишларимизни давом эттирамиз” дейди Мевлут Чавушўғли.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг