Эрдўған Ливиядаги икки мингга яқин «ЧВК Вагнер» ёлланмалари ҳақида гапирди

0
1767
Фото: Мурат Четин Муҳурдор / Президент мабтуот хизмати/REUTERS

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливияда икки мингга яқин “ЧВК Вагнер” («Вагнер» номи остида шахсий ҳарбийлаштирилган компания- таҳр.) жангчилари ҳақида гапирди. Бундай баёнот билан у, Тунис президенти Қайс Саид билан учрашув чоғида чиқиш қилди. Эрдоған Ливиядаги «биродарларимиз» ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймаслигини таъкидлади. Ундан олдин у мамлакатга қўшин юборишини айтиб таҳдид қилган эди.

«Нима мақсадда ва нима учун бугунги кунда Ливияга Судандан беш минг ва “ЧВК Вагнер”дан икки мингга яқин ёлланма жангчилар келишган?», дея унинг сўзлардан иқтибос келтиради “Анадолу” агентлиги.

Аввалроқ Туркия президенти ўз баёнотида, улар Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Хафтарнинг ёлланма жангчилари бўлиши мумкин деган эди. Анқара уларни ноқонуний деб билади ва Фаез Сарраж бошчилигидаги Миллий келишув ҳукуматини қўллаб-қувватлайди.

Декабрь ўрталарида Эрдўған, агар Сарраж бошчилигидаги ҳукумат ҳарбий ёрдамга муҳтож бўлса, Туркия Ливияга қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилган эди.

Сентабрь ойида Bloomberg Ливияда «ЧВК Вагнер»нинг юзлаб ёлланма жангчилари борлиги хақида маълум қилган эди. Москва эса, бизнесмен Евгений Пригожин билан боғланадиган ушбу ҳарбий компания жангчилари борлигини тан олмаган эди. Мамлакатдаги вазиятга аралашишга уринганликда айбловларни Кремлдагилар «уйдирма» деб аташганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг