Энг кекса Ҳаж зиёратчиси? 130 ёшга тўлган индонезиялик қария Саудия Арабистонига Ҳаж учун келди

0
2071
Mанба: Ҳажни амалга оширган энг кекса одам ҳисобланган Самри, Саудия Арабистонининг бир қатор расмийлари томонидан кутиб олинди. (SPA)

Жидда: Ёши 130 да деб даъво қилинаётган индонезиялик қария чоршанба куни Макка шаҳрига Ҳаж амалини бажариш учун подшоҳликка ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Саудия Пресс агентлиги (SPA).

Оҳи Аидрос Самри олти кишилик оиласи билан Подшоҳ Абдулазиз халқаро аэропортига етиб келди. У, бу йил Ҳаж маросимларини ўтказиш учун подшоҳ Салмоннинг Ҳаж ва Умра зиёфатлари дастури доирасида таклиф этилган.

Ҳажни амалга оширган энг кекса одам ҳисобланган Самри, Саудия Арабистонининг бир қатор расмийлари томонидан кутиб олинди.

Аввалроқ ҳаж қилган энг кекса киши, индонезиялик 104 ёшли Ибу Мариаҳ Маргани Муҳаммад бўлган. У 2017 йилда ҳаж зиёратига келган эди.

Агар Самрининг ёши халқаро миқёсда тасдиқланган бўлганида, у энг кекса одамлардан бири бўлар эди. Ушбу шарафни 1997 йилда вафот этган 122 ёшли француз аёл Жанни Калмент олган, аммо бошқа бир тадқиқот бу рекордни инкор қилмоқда.

Яна бир индонезиялик эркак, Мбаҳ Гото номи билан танилган Сапарман Содимеҳо, 2017 йилда вафот этганида 146 ёшда эди. У даъво қилган ҳужжатлар унинг ёши мустақил равишда тасдиқланмаганлигини исботлайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг