Эндигина тиши чиқаётган кичкинтойингиз  борми? Унда бу маслаҳатлар сиз учун

0
1459
Манба: BabyCentre

Фарзандингизнинг илк тишлари чиқаётганидаги табассумини кўриш мароқли. Шу ўринда бир қанча саволлар туғилиши мумкин. Кичкинтойингизнинг юмшоқ милкига қандай хусусиятларга эга тиш чўткаси мос келади? Бу ҳақда қуйидаги маслаҳатларни сиз билан баҳам кўрамиз.

Биринчидан, боланинг тиш чўткаси кичкина,  кичкинтойнинг оғзига мос бўлиши керак. Чақалоқ тиш чўткасининг энг муҳим хусусиятларидан бири шуки, чўтканинг силлиқ толалари уч қаторга жойланган бўлиши ва унинг уч томони чақалоқнинг милкларини шикастланишдан ҳимоя қилиш учун юмалоқ шаклда бўлиши керак. Тиш чўткасининг толалари ҳайвонларнинг юнгидан эмас, балки саноатда ишлаб чиқарилган сунъий толадан бўлгани яхшироқ. Чунки, ҳайвон юнги ўзида микробларни тўплаши мумкин.

Баъзан чақалоқ учун иккита тиш чўткасидан фойдаланиш яхшироқдир. Уларнинг бири эрталаб ва иккинчиси кечқурун учун. Шунда чўткаларнинг ҳар бири етарли даражада қуришига вақт бўлиб, микроблар тўпланишининг олдини олиш мумкин бўлади. Агар кичкинтой битта чўткадан фойдаланса уни очиқ ҳавога қўйиб қуритиб туришингиз керак. Доимо қуруқ чўткани ишлатиш зарур.

Кичкинтойингизнинг тиш чўткасини ҳар икки ойда бир марта алмаштиринг. Чунки чўтка шикастланса ёки букилиб қолса чақалоқнинг милкига зарар етиши мумкин.  Фарзандингиз грипп ёки бошқа юқумли касалликдан халос бўлгандан кейин ҳам тиш чўткани дарҳол алмаштириш маъқулроқдир.

Ва ниҳоят,  кичкина фариштангизда тишларни ювиш одатини шакллантириш  учун,  иложи бўлса, уларга ўзлари ёқтирган мультфильм қаҳрамонларининг расмлари билан безатилган тиш чўткасини танланг.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг