Элликта танк, вертолётлар ва техникалар йўқ қилинди: Туркия Сурияда ўз ҳарбий кучларининг ўлдирилишига қандай жавоб берди (видео)

0
1835
Фото:inforesist.org

28 февралга ўтар кечаси Туркия Қуролли кучлари Идлиб де-эскалация зонасида Башар ал-Ассад режими кучлари объектларига қарши қатор ҳужумларни амалга оширди. Бу ҳақда Туркиянинг Анадолу ахборот агентлиги хабар берди.

Туркия хавфсизлик кучларидаги манбалар, Асад тарафдорларига қарши артиллерия ва ҳаво ҳужумлари эрталабгача тўхтамаганини билдирди. Бундан ташқари, Туркия Қуролли кучлари жами 55 танк, учта вертолёт, 18 зирҳли транспорт воситаси, 29 гаубица, 21 ҳарбий транспорт воситаси, тўртта Docka зенит қуроллари, олтита ўқ-дорилар омбори ва еттита душман миномётини йўқ қилишга муваффақ бўлган.

Душман ускуналари ва тирик кучларини йўқ қилиш холати учувчисиз аппаратлар камералари ёрдамида қайд этилди.

Аввал хабар қилинишича, 27 февраль куни Россия самолётлари Суриянинг Идлиб вилоятида Туркия карвонига ҳужум қилиб, 33 нафар турк аскарини ўлдирди. Кейинчалик руслар Сурияда турк ҳарбийларининг ўлдирилишида ўзларини оқлашган уриндилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг