Бутун дунё коронавирус деган бало билан курашаётган ҳозирги пайтда Жанубий Америкада жойлашган Эквадор мамлакатининг соғлиқни сақлаш тизимида етишмовчилик юзага келмоқда.
Мамлакатда саратон ва буйрак етишмовчилиги каби сурункали касалликларга чалинган одамлар тиббий хизматдан фойдаланишда қийинчиликка дуч келмоқдалар. Чунки, шифохоналарда CОVID-19 ни камайтириш учун баъзи хизматлар вақтинча тўхтатиб қўйилди хамда ускуна ҳамда дори-дармон етишмаяпти.
Баъзи ҳолларда ҳукумат марҳумларнинг жасадларини тўплашга қодир бўлмаяпти ва жасадларни музлатгичли транспортларда вақтинча сақлашга мажбур бўлмоқда.
“Биз ҳукуматга ялиниб ёлвармоқдамиз. Илтимос, биз ҳақимизда унутманг», дейди 55 ёшли Виктория Харо. У 69 ёшли опасини даволаш учун кўплаб тиббиёт марказларига боришга мажбур бўлди.
Ички ишлар вазири Мария Паула Ромо ҳукумат сурункали касалликларга чалинган беморларга зарур дори-дармонларни уйга етказиб беришни ва оғир аҳволдаги касаллар учун хусусий шифохонада даволаниш харажатини тўлаб беришни режалаштираётганини айтди.
«Биз CОVID-19 га чалинмаган бошқа беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз», деди у матбуот анжуманида.
Расмий маълумотларга кўра, Эквадорда 8 225 киши коронавирус билан касалланган ва 403 киши вафот этган. Шунингдек, яна 632 киши коронавирусдан ўлганлиги тахмин қилинмоқда.