Экспертлар АҚШда коронавирус қурбонлари сони сентябрда 200 минг кишига етиши мумкинлигини айтишмоқда

0
1572
Новости сибирской науки

Экспертлар АҚШда коронавирус сабабли вафот этганлар сони сентябр ойида 200 минг кишига етиши мумкинлигини айтишмоқда.Айни пайтда бу мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 2 миллиондан ошиб кетди.

Гарвард университетининг Халқаро соғлиқни сақлаш институти раҳбари Ашиш Жа 10 июн куни CNN га берга интервюсида агар қатъий чоралар кўрилмаса,АҚШда вирусдан вафот этганлар сони тезлик билан кўпайишда давом этишини айтди.

“Бизда янги касалланиш унчалик кўп бўлмаса ва бу ҳолат давом эца ҳам,сентябр ойида вирус қурбонлари 200 мингдан ошишини тахмин қилишимизга етaрлича асослар бор. Бу рақам фақат сентябр учун холос, аммо пандемия бу ойда тугамайди. Мен бир неча ҳафта ва ойлардан кейин бизнинг аҳволимиз қандай бўлишидан хавотирланмоқдаман” дейди Жа.

Ҳозирда Қўшма Штатларда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳоллари 112 754 тани ташкил қилмоқда ва бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.Бу мамлакатда сўнгги кунларда бир неча штатларда коронавирусга чалинганлар сони кўпайган.Масалан,Ню Мексика, Ута ва Аризона штатларида ўтган ҳафта якунига кўра коронавирусни юқтириб олганлар 40 фоизга ошган.Мутахассислар АҚШда карантин чекловлари жуда эрта юмшатилаётганини таъкидлашмоқда.

Тиббиёт соҳаси расмийлари 25 майда қоратанли Жорж Флойднинг ўлдириши туфайли бошланган намойишларда қатнашган барча одамларни коронавирус тестини топширишга ундаган.Экспертлар ҳеч қандай ижтимоий масофа сақланмаган ушбу намойишлар сабабли янги касалланганлар сони кескин ошиши мумкинлигини айтишган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг