Эдвард Сноуден Россия фуқаролигини олмоқчи

0
1512
Фото: AFP

АҚШлик Эдвард Сноуден Россия паспортини олиб, иккита мамлакат фуқаролигини қўлга киритмоқчи. Бу ҳақда Сноуденнинг ўзи душанба куни маълум қилган.

37 ёшли Сноуден АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигида пудратчи сифатида фаолият олиб борган. У 2013 йилда ушбу агентликнинҳ Қўшма Штатлар ва бошқа давлатларда олиб борган сирли разведка ишлари ҳақидаги ҳужжатларни оммага ошкор қилган. Шундан кейин Сноуден АҚШдан қочиб кетган ва Россия унга бошпана берганди.У ҳозиргача Россияда истиқомат қилиб келмоқда.

“Мен ва аёлим ота-онамиздан бир неча йиллик айрилиқда яшадик. Энди биз ўғлимиздан ҳам айро ҳолда яшашни хоҳламаймиз. Шунинг учун бир пайтнинг ўзида икки давлат, яъни, АҚШ ва Россия фуқаролигини қўлга киритиш учун ариза топширмоқчиман” деб ёзди Сноуден ўзининг твиттер саҳифасига.

Ўтган ойда Сноуденнинг Россиядаги адвокати рус хукумати унга умрбод ўз ҳудудида яшаш ҳуқуқини берганини маълум қилганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг