Уэльс университети олимлари озиқ-овқат маҳсулотларидаги ёғни организмга сингдирмаслик йўлини ўйлаб топишди. Олимлар одамнинг ичак генларида ёғларни организмга сўрилишини таъминловчи 2 та генни топишди. Мутахассислар кемирувчи жониворлар устида тажриба ўтказиб кўришди. Улар жониворлар ичаларидаги ёғни организмга сўрилишини таъминловчи генларни олиб ташлашди ва 8 ҳафта давомида уларни юқори даражадаги ёғли маҳсулотлар билан боқишди. Лекинжониворларнинг вазни ҳатто бир граммга ҳам ошмади. Шу вақт ичидахудди шундай шароитда боқилган бошқа оддий кемирувчилар эса бир неча баробар семириб кетишган.
Экспертларнинг маълум қилишларича, биринчи гуруҳ кемирувчилари истеъмол қилган ёғлар организмга сўрилмаган ва шундайлигича қайтиб чиқиб кетаверган. Олимларнинг таъкидлашларича, худди шундай таъсир кучига эга дори воситаси глаукомани даволашда ҳам қўлланилар экан. Ушбу препарат ёғларнинг сўрилишини тўхтатиб қўяди.
Ушбу усул ортиқча вазн билан курашишида кўл келиши мумкин, дея таъкидлачоқда олимлар.
Лекин, шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, мазкур усулнинг организм учун зарарли томони ҳам бор экан. Ушбу амалиётдан сўнг одам организми керакли ва фойдали витаминҳамда моддаларни қабул қила олмаслиги мумкин. Бу эса ўз навбатида ҳужайралардаги қуришга олиб келиши мумкин.