Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллиардлаб инсонлар мобиль телефонсиз, интернетсиз яшай олишмайди. Шундай экан қайси мамлакатларда интернет нархлари энг паст ёки аксинча.
Сўнгги 5 йилда дунёда қўшимча 1 миллиард киши интернетга кириш имконияти яратилди. Aммо унинг нархлари бўйича давлатлар бир-биридан кескин фарқланади. Жумладан, энг қиммат ва энг арзон маълумотларга кириш ўртасида 30 000 % фарқ мавжудлиги ҳам фикримизни исботлайди.
Бу ҳақда Moliya.uz телеграм канали маълумот берди.
Дунёда 1ГБ Интернет нархи энг арзон мамлакатлар топ бешлиги:
Ҳиндистон $0,09
Исроил $0,11
Қирғизистон $0,21
Италия $0,43
Украина $0,46
1ГБ мобиль интернет энг қиммат давлатлар:
Малави $27.41
Бенин $27.22
Чад $23.33
Яман $15.98
Ботсвана $13.87
Мамлакатлар ўртасидаги нархларнинг бунчалик катта фарқ бўлишига асосан 4 сабаб келтиришимиз мумкин:
Инфраструктуранинг мавжудлиги (Мисол учун Яманда интернет тармоғига уланиш учун имконият йўқлиги);
Фақатгина мобиль интернетга боғлиқлик (мамлакат ичидаги провайдерлар ўртасидаги рақобат туфайли нархлари тушади. Мисол Қирғизистон Республикаси);
Маълумотларни кам истеъмол қилиш (Aйрим Aфрика мамлакатларида интернетдан 1000 баробар муҳим бўлган нарсалар бор);
Фойдаланувчиларнинг даромадига боғлиқ (Даромади юқори бўлган мамлакат фуқаролари мобиль интернет учун юқори ҳақ тўлашга қодир, ҳамда юқори тезликдаги интернетни хоҳлашади).
Ўзбекистонда 1ГБ мобиль интернет нархи ўртача $1,34 бўлиб, энг арзон мамлакатлар қаторида 47 ўринда.