«Доктор Чуқур Денгиз»: америкалик сув остида умр кўриш бўйича рекордни янгилади

0
2558
Жозеф Дитури-"Доктор Чуқур денгиз" ўзининг Флорида штатидаги Кей Ларго шаҳридаги сув ости уйчасидан ташқарига қарамоқда / Frazier Nivens/Florida Keys News Bureau/ AP

Флорида университети профессори ўз тадқиқот миссиясини якунламагунча 100 кун давомида сув остида қолмоқчи.

АҚШдаги университетлардан бирининг профессори Флорида-Кисдаги аквалангчилар учун мўлжалланган сув остидаги уйчада герметизациясиз энг узоқ яшаб қолиш бўйича рекордини янгилади.

«Доктор Чуқур Денгиз» сифатида ҳам танилган Дитури, оқсилга бой, микротўлқинли печда пиширилган тухум ва қизил икра истеъмол қилмоқда, эспандерлар билан машқ бажармоқда, ҳар куни “отжимания” қилмоқда ва бир соат ухлаб олмоқда.

Сув ости кемасидан фарқли ўлароқ, сув ости уйчасида босимнинг ошишига мослашиш учун технология ишлатилмайди.

Аввалги рекордни Теннесси штатининг икки профессори Брюс Кантрелл ва Жессика Фейн 2014 йилда худди шу жойда 73 кун, икки соат ва 34 дақиқа билан ўрнатган эди.

Аммо Дитури шунчаки рекорд ва янгиланиш билан кифояланиб қолмайди: у 100 кун давомида, 9 июнга қадар сув ости уйчасида қолишни ва Project Neptune 100 деб номланган сув ости миссиясини якунлашни режалаштирмоқда.

Миссия тиббий ва океан тадқиқотлари, шунингдек, таълим фаолиятини ҳам ўз ичига олиб, Marine Resources Development Foundation» томонидан ташкил этилган.

Унинг тадқиқотлари инсон танасининг ҳаддан ташқари босимга узоқ вақт бардош (таъсир қилишига) беришига қандай муносабатда бўлишини кузатиш учун кундалик физиология тажрибаларини ўз ичига олади.

«Бу ғояни асл мақсади дунё океанларига кўчиб ўтиш, уларда яшаш ва уларга яхши муносабатда бўлиш орқали уларга ғамхўрлик қилишдир», деди Дитури.

Исследователь машет аквалангисту из своего окна
Доктор Жозеф Дитури аквалангчига денгиз остидаги қароргоҳидан қўлини силкамоқда. Frazier Nivens/Florida Keys News Bureau/ AP

Дитури миссиясининг тарғибот қисмига онлайн дарслар ўтказиш ва унинг сув ости рақамли студиясидан интервью бериш киради.

Сўнгги 74 кун ичида у 2500 дан ортиқ талабаларга денгиз фанлари бўйича онлайн курсларини, шунингдек, Жанубий Флорида университетида биотиббиёт муҳандислиги бўйича мунтазам курсларини ўтиб келмоқда.

Гарчи унга сув остида яшаш ёққан бўлсада, фақат бир нарсани кўп соғинишини айтди.

«Ер юзида мен энг кўп соғинадиган нарса бу том маънода қуёшдир», деди Дитури. «Қуёш ҳаётимдаги асосий омил бўлди – мен одатда тонги соат бешда спорт залига бораман, кейин қайтиб келиб, қуёш чиқишини томоша қиламан.»

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг