Украина ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Қримни қайтариш бўйича стратегиясини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда унинг сайтида хабар берилган.
Америка Қўшма Штатларининг Украинадаги вакили Кристина Квиннинг таъкидлашича, АҚШ Киевнинг яриморолни қайтаришга қаратилган «Қрим платформаси» лойиҳасини яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр.
Алоҳида урғу берилишича, Вашингтоннинг Қрим бўйича позицияси қатъий ва ўзгаришсиз қолади.