Диний онгнинг юксалиши шароитида Ўзбекистонда дунёвий давлат қуриш – афсонами ёки ҳақиқатми? (видео)

0
3511
Фото: Ринат Сагитов

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон дунёвий давлат эканлиги қайд этилган. Шу билан бирга, фуқароларнинг диний онги юксалиб бормоқда. Мамлакатимиздаги барча дин ва элат вакилларининг тинч-тотув яшаши, демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этилиши мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун турли жараёнларни мувофиқлаштиришни тақозо этади. Конституциявий тамойилларнинг амалга оширилиши, конфессиялараро муносабатларнинг уйғунлигини таъминлаш, фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини кафолатлаш қандай таъминланади?

Шу ва бошқа, мавзуга хос саволлар билан тарих фанлари доктори, профессор, академик Бабабеков Ҳайдарбек Назирбековичга мурожаат қилдик.

«Дунёвий давлат барпо этилишига ҳисса қўшаётган асосий фойдали омил, менимча, Ўзбекистоннинг кўп миллатли ва кўп конфессияли халқидир.»

Ринат Сагитов (Р.С.): – Сизнингча, Ўзбекистонда дунёвий давлатнинг ривожланишига нима ёрдам беради? Ўзбекистонда дунёвий давлат ривожига хизмат қилувчи омилларни санаб бера оласизми?

Ҳайдабек Бабабеков (Ҳ.Б.): – Дунёвий давлат барпо этилишига ҳисса қўшаётган асосий фойдали омил, менимча, Ўзбекистоннинг кўп миллатли ва кўп конфессияли халқидир. Ўзбекистон ҳудудида кўплаб жаҳон динлари ва уларнинг вакиллари мавжуд. Тинч ҳаёт ва бағрикенглик, динлар ва турли миллат вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги дунёвий давлат барпо этишда муҳим омил бўлмоқда.

Иккинчи омил – ижтимоий ҳолат. Дунёвий давлат қуришда иш, даромад, аҳолини ижтимоий кафолатлар билан таъминлаш ҳам муҳим масаладир. Ижтимоий ҳимояланмаган фуқаролар салбий кучларнинг экстремистик ташвиқотига берилиб кетишлари мумкин. Ҳукуматимиз сиёсатида бу масалаларнинг аҳамиятини тушунишини кўраяпман. Фуқаролар ҳаётини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Учинчи омил – Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати. Яқинда Президент ташқи сиёсатни Ўзбекистон манфаатларидан келиб чиқиб амалга оширишини таъкидлади.

Р.С. – Ҳозирги кунда аҳолининг диний онгини юксалиш жараёни кузатилмоқда, шу билан бирга Конституцияда дунёвий давлат тамойили эълон қилинган. Икки хил вектор жараёнини қандай бирлаштириш мумкин?

Ҳ.Б.: – Шуни таъкидлашни истардимки, дунёвий давлат деганда динни менсимаслик ёки унга қарши туриш дегани эмас. Менимча, кўпчилик динлар ёмонликка ўргатмайди. Барча динларнинг умумий томонлари кўп, кўп динларда яхшилик ва ёмонлик бир хил таърифланади. Бинобарин, диний онгнинг юксалиши дунёвий давлат қуриш жараёнига таҳдид солмайди. Табиий сабабларга кўра, Ўзбекистонда ислом дини муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда ҳадислар ёзилган, кўп диний китоблар. Ҳозир ислом олами Ўзбекистонга эътибор қаратмоқда. Ҳажнинг машҳурлиги ортиб бормоқда.

Бироқ, айни пайтда мен Ўзбекистоннинг “араблашуви” жараёнини кузатаяпман. Ўзбекистонда араб тили оммалашмоқда. Масалан, тадбирларда сўзлар аввал араб тилида айтилади, кейин эса давлат тилига ўгирилади.

Ўзбек тилини оммалаштириш муаммоси билан илмий муассасалар, давлат ҳокимияти органлари шуғулланиши керак. Барча дин вакилларига бағрикенглик, диний бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат барқарорлик ва дунёвий давлат барпо этишнинг энг муҳим шартидан биридир.

Р.С.: – Ўзбекистон дунёвий давлат қуришда қайси давлат тажрибасидан фойдаланиши мумкин?

Ҳ.Б.: – Қайси давлат тажрибасидан бизнинг воқеликда фойдаланиш мумкинлигини айта олмайман. Бу қийин савол, мен олдин чет элда бўлганман, лекин бу масалани махсус ўрганмаганман. Лекин шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистонда ўзига хос вазият бор ва бизнинг тажрибамиз бошқа давлатлар учун ҳам фойдали бўлиши мумкинлигига ишонаман. Дунёвий давлат қуриш тамойили барча мамлакатлар учун бир хил ва биз янги нарсаларни ихтиро қилишимиз даргумон. Ҳар қандай мамлакатда ижтимоий барқарорлик– турли дин вакиллари бўлган фуқароларнинг тинч-тотув муносабатлари энг муҳим омил ҳисобланади.

Р.С. – Илтимос, ўзингизга мавзу бўйича энг муҳим саволни беринг.

Ҳ.Б.: – Суҳбатимиз бошида айтганим энг муҳими – ижтимоий барқарорлик. Бироқ яна бир муҳим масала – навқирон авлодни ўзаро ҳурмат ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва таълим бериш масаласи бор.

Ёшлар тарбияси келажакни кўзлаган ҳолда олиб борилиши керак. Ҳозир таълим олиш ва мутахассислик олиш масаласи кескин муаммо. Афсуски, давлат таълим муассасалари хусусий таълим муассасаларига ютқазади, лекин менимча, бунинг акси бўлиши керак. Ёшларнинг ижтимоий мослашуви дунёвий давлат қуришнинг энг муҳим омилларидан биридир. Мактабларда таълим сифатини яҳшилаш зарур. Таълим дунёвий давлат қуриш жараёнининг энг муҳим таркибий қисмидир. Бозор иқтисодиёти талаб қиладиган ихтисосликларга эга, билимли, одобли ёшларсиз дунёвий давлатни қуриш мумкин эмас. Таълим сифати, унинг халқаро стандартларга мослиги алоҳида ўрин тутади ва буни барчамиз ёдда тутишимиз керак.

Хулоса

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон дунёвий давлат деб эълон қилинган. Фуқароларнинг диний онгининг ўсиши конституциявий тамойилларга зид эмас, балки давлатнинг дунёвий давлат қуришдаги саъй-ҳаракатларини тўлдиради.

Ёшлар билими, ижтимоий барқарорлик, давлатнинг иқтисодий ривожланиши Ўзбекистонда дунёвий давлат қуришнинг энг муҳим омилларидир. Барча дин вакилларининг бағрикенглик ва ўзаро ҳурмати, халқаро тинчлик ва ривожланган фуқаролик жамияти ҳам дунёвий давлат барпо этишга хизмат қилмоқда.

Шуни ёдда тутишимиз керакки, дунёвий давлат модага ҳурмат ёки шиор эмас, бу демократик давлатнинг энг муҳим тамойили ва бунинг учун барчамиз ўзимиз, келажагимиз ва келажак авлодларимиз олдида масъулмиз.

РИНАТ Сагитов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг