Der Spiegel: Германияда “ФСБ” учун Украинада HIMARS  жойлаштирилгани ҳақида маълумот тўплаган немис разведкаси ходим ҳибсга олинди.

0
1301
Фото: dossier.center

Германия Федерал разведка хизматининг (BND) ҳибсга олинган ходими Карстен Линке “ФСБ” кўрсатмаси бўйича Украинада HIMARS ва IRIS-T кўп учирувчи ракета тизимлари жойлаштирилгани ҳақида маълумот тўплаган, деб ёзади Der Spiegel.

Карстен Линке (унинг исмини биринчи марта Британиянинг The Telegraph газетаси келтирган) ўтган йилнинг декабрида ҳибсга олинган эди. Январь ойи охирида Мюнхен аэропортида яна бир Германия фуқароси Артур Эллер ҳибсга олинган (унинг исми «Досье» нашри томонидан маълум қилинганди).

Нашрнинг ёзишича, терговчилар Линкеда «олти рақамли пул миқдори» борлигини аниқлаган. Терговчиларга кўра, бу пулни унга воситачи Артур Эллер берган ва у ўз навбатида “ФСБ”дан пул солинган конвертларни олган. Россия разведка хизмати BND агентига HIMARS ва IRIS-T жойлашуви ҳақидаги энг аниқ GPS -маълумотларини Эллер орқали бериб бориш ҳақида кўрсатма берган.

Нашрнинг аниқлик киритишича, ўтган йилнинг кузида немис разведкаси “ФСБ”га Украина армиясининг артиллерия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа позициялари ҳақидаги маълумотларни узатишга уринган. Бироқ, бу маълумотлар, таъкидланишча, катта эҳтимол билан барибир Россия томонига етиб бормаган.

Ҳозирда Линке ва Эллер ҳибсда, улар давлатга хиёнатда айбланмоқда.

Карстен Линке, The Telegraph хабарига кўра, Бавариянинг кичик шаҳарчасидан келган ҳаваскор футбол мураббийси, Россия билан музокаралар тарафдори бўлган ўта ўнгчи «Германия учун муқобил» партияси тарафдори. Линке армияда хизмат қилган пайтида, ўша ердан BNDга ишга кирган ва у ерда алоқа каналлари устидан мониторинг қилишга жавобгар бўлган. Унинг хизмат мажбуриятилари BND учун ишлайдиган номзодларни танлашдан иборат бўлган.

Артур Эллер 1991 йилда Волгоград вилоятида туғилган, 1990 йиллар охирида отаси билан Германияга кўчиб ўтган ва 1999 йилда Россия паспортидан воз кечиб, Германия фуқаролигини олган. У Карстен Линке билан оиласи билан яшаган Вайлхайм шаҳридаги зиёфатларни бирида гўёки танишиб қолган.

2022 йилда Россия разведка хизматлари хориждаги жосуслик тармоғининг Совуқ уруш давридан буён энг жиддий қисқаришига дуч келмоқда, деб ёзмоқда The Washington Post

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг