Давлат каналлари Брянск вилоятида самолёт ва вертолётларнинг қулаши ҳақидаги хабарларни россияликлардан яширишди

0
3599
Фото: www.moscowtimes.ru

Шанба куни Брянск вилоятида икки ҳарбий самолёт ва иккита вертолётнинг ҳалокатга учраши, уруш бошланганидан бери бир кун ичида энг катта йўқотиш бўлиб, давлат назоратидаги оммавий ахборот воситаларида ҳарбий цензура остида қолди.

Федерал телеканаллар Украина билан чегара яқинида барча экипаж аъзолари ҳалок бўлган воқеага эътибор бермади. Самолётнинг қулаши ҳақидаги сюжет сўнгги икки кун ичида Биринчи канал, “Россия-1” ва НТВ томонидан кўрсатилган 19 та янгиликларнинг бирортасига киритилмаган, деб ёзади «Верстка».

Биринчи каналда еттита янгиликлар дастури ва якунланаётган ҳафтанинг «Воскресное время»» дастури, «Россия 1» да – олтита янгиликлар дастури ва якуний ҳафтанинг «Вести недели» дастури, НТВда – олтита мунтазам янгиликлар дастури ва иккита («Центральное телевидение» ва «Итоги недели») дастури эфирга чиқди.

Уларнинг барчаси томошабинларга Туркиядаги сайловлар, Украинанинг Луганскдаги зарбалари, ТВ-6 телеканали асосчиси Эдуард Сагалаевнинг ўлими ҳақида хабар берди. АҚШ ва Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган “Россия Сегодня” бош директори Дмитрий Киселёв “Вести Недели” дастурида Россиянинг ракета ва бомба ҳужумларидан кейин Украина иқтисодиёти қандай қулагани ҳақида гапирди. Бошқа телеканаллар якшанба кунги кўрсатувни Приморьедаги тароқ фестивали ва Осиёдаги об-ҳаво аномалиялари ҳақидаги янгиликлар билан тўлдиришди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам иккита Ми-8 вертолёти, Су-34 қирувчи-бомбардимончи ва Су-35 қирувчи самолёти йўқолган воқеа юзасидан изоҳ бермади.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари спикери Юрий Игнатнинг айтишича, бир кун аввал Россия авиациясига қарата ҳужум Россия “ПВО” си томонидан амалга оширилганини тасдиқлашган, бироқ кейинроқ ўз сўзларидан қайтишди ва ҳазиллашишганини айтишган.

“Вагнер” ҲХК бошлиғи Евгений Пригожин ҳам Россия “ПВО”сининг “хатоси”га ишора қилган. У жанговар машиналарнинг диаметри 20 км га яқин бўлган «доира бўйлаб» қулагани тўғрисида айтаркан, унинг маркази Брянск вилоятида жойлашгани ҳақида гапирди. «Интернетга кириб кўришингиз мумкин ва бу доиранинг марказида қандай ҳаво мудофаа қуроли бўлиши мумкинлигига амин бўласиз», деди Пригожин.

«Коммерсант» нашрининг ёзишича, Россия авиацияси пистирмага учраган бўлиши мумкин экан ва у “ҳаво-ҳаво” ракеталари билан уриб туширилган. Бошқа версияга кўра, Клинци яқинида қулаган вертолётлардан камида биттаси ердан ракета билан уриб туширилиши мумкин бўлган. У Брянск вилоятида қулаганидан сўнг, «Қўлга тушириш» режаси амалга оширилган, аммо полиция тахмин қилинган диверсантларни топа олмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, авиагуруҳ қирувчилари Украинанинг Чернигов вилоятига ракета ва бомбали ҳужум уюштириши, вертолётлар эса уларни қўллаб туриши керак бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг