Чилида намойишлар сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

0
1884
Foto: The Atlantic

Жума куни Чили президенти пойтахт Сантягода фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бунга сабаб, аҳоли метро чипталари нархининг кўтарилгани учун норозилик намойишлари уюштирганлигидир. «Мен фавқулодда ҳолат эълон қилдим ва генерал-майор Хавер Итурриага дел Кампони миллий мудофаа бошлиғи қилиб тайинладим», деди Президент Себастьян Пиньера.

Жума куни давомида намойишчилар шаҳарнинг бир қанча қисмида полиция билан тўқнашди. Кеч кириши билан тўқнашувлар авж олди ва шаҳар марказидаги  ENEL энергетика компанияси биноси ва Banco Chili филиалига ўт қўйилди. Тартибсизликлар натижасида, аҳоли билан тўлиб тошган пойтахтда кунига уч миллион йўловчини олиб юрадиган жамоат транспортининг асосий шакли бўлган метро тизими бутунлай ёпилди. Кўплаб Сантяго аҳолиси уйларига, баъзан узоқ масофаларга пиёда кетишга мажбур бўлмоқда. Жанубий Америкадаги энг катта (140 километр) ва замонавий Сантяго метроси кейинги ҳафтада очилиши кутилмоқда. Президент Пиньера намойишчиларни жиноятчилар, дея айблади.

«Ҳамма нарсани синдириш норозилик эмас, бу жиноятдир», деди у радиога берган интервьюсида. Пайшанба куни метро станцияларига 500 миллион песо (700 минг доллар) зарар келтиргани учун 133 киши ҳибсга олинган эди.

манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг