Чехияда узоқ муддатлик карантин чекловларидан кейин мактаб ва дўконлар очилди

0
1101
Фото:(reuters)

Дунёдаги коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакатлардан бири бўлган Чехияда 12 март куни чекловлар юмшатилиб, мактаблар, кутубхоналар, ҳайвонот боғлари ва баъзи турдаги дўконлар очилди.

Олти ойлик фавқулодда ҳолат душанба куни ярим тундан бекор қилиниб, одамларнинг кўчада ҳаракатланиши, шунингдек, бир тумандан бошқа туманга боришларига қўйилган чекловлар бекор қилинди. Мактабгача таълим муассасалари ва мактабларнинг 1-5 синф ўқувчилари оффлайн таълим олишни бошлашди.Энди ўқувчилар ҳар икки ҳафтада бир марта коронавирусга тест топширишади.

«Чекловлар айниқса мактаб ёшида бўлган болаларга жуда ката таъсир кўрсатди. Мактабларнингочилгани яхши бўлди ва умид қиламанки, анъанавий таълим жараёни тез орада тўхтатилмасдан давом этади» дейди қизини мактабга етаклаб келган прагалик Рудолф Цюрек.

Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 11 апрел куни мамлакатда 976 кишининг коронавирусга чалингани аниқланган бўлиб, бу сентябр ойидан бери қайд этилган энг паст кунлик кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, ҳафталик янги касалланганлар сони ҳам 4000 тадан кам бўлмоқда. Аммо, бу бошқа Европа мамлакатлари билан солиштирганда анча баланд кўрсаткич ҳисобланади.

10.7 миллион та аҳолига эга бўлган Чехияга ўтган йилнинг март ойида коронавирус кириб келганди. Шу пайтгача бу мамлакатдаги бир ярим миллиондан ортиқ одам CОVID-19 га чалинган ва уларнинг 28 мингга яқини вафот этган.

Манба :

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг