Чехия Ташқи ишлар вазирлиги Кремлга жавоб берди: «Ҳеч қайси қарорингиз бажарилмайди»

0
2396
Фото: www.dialog.ua

Чехия Ташқи ишлар вазирлиги Совет Иттифоқи маршали Коневга атаб ўрнатилган ҳайкални Прага ҳокимияти томонидан бузиб ташланиши муносабати билан Россияда очилган жиноий ишга кескин муносабат билдирди. Чехлар ушбу воқеа мамлакатлар ўртасидаги муносабатларга ёмон таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Чехия Ташқи ишлар вазирлиги Москванинг дўстона бўлмаган ҳаракатига кескин муносабат билдирди. Россия Федерацияси расмийларига берилган жавоб Чехия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Икки мамлакат ўртасидаги жанжалга Прага ҳокимияти томонидан Совет маршали Коневга атаб ўрнатилган ҳайкални бузиб ташлангани сабаб бўлган. Бунга жавобан, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси чехларни «хотирани менсимасликда» айблади ва ҳатто жиноий иш қўзғатди. Чехлар бунга тоқат қилмадилар, мамлакат ташқи ишлар вазирлиги кескин баёнот билан жавоб берди. Идора Россиянинг бу ҳаракатини унинг ички ишларига аралашиш деб баҳолади.

«Агар Россия ҳукумати конфронтацион баёнотлари ва хатти-ҳаракатларини шу руҳда давом эттирса, бу уларнинг мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга бўлган қизиқишларини йўқотганликларидан далолат беради», дейилади ТИВ баёнотида.

Шунингдек, улар русларга Чехия мустақил давлат эканлигини ва Россия Жиноят кодексига бўйсунмаслигини эслатиб ўтишди. Чехия расмийлари Прага ҳокимиятига нисбатан айбловларини «номақбул» деб аташди.

Ташқи ишлар вазирлиги Россияни ўз ҳудудидаги бошқа мамлакатларнинг тарихий меросини сақлашдан манфаатдор эмасликда ҳам айблади.

Чехия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгуни СССР маршали ҳайкалини бериб юбориш талабига аниқ жавоб қайтаришди.

«Агар Россия Федерацияси Маршал Конев ҳайкалини олишдан манфаатдор бўлса, бунинг учун унинг эгаси билан келишиши керак. Бу Ташқи ишлар вазирлиги эмас», деди чехлар.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Прагадаги Маршал Конев ҳайкали бир неча бор вандализм ҳаракатларига дучор бўлган. Шундай холатлардан бирида, уни қизил бўёқ билан чаплаб ташлашган ва Чехословакияга қўшин олиб киришга тайёрлагани учун «қонхўр маршал» деган ёзувини қолдиришганди. Натижада ҳокимятдагилар ҳайкални демонтаж қилишга қарор қилишди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг