Чегарадаги вазият таранг, қурбонлар бор!

0
1366
Фото: platforma.uz

Охирги маълумотларга кўра, Арманистон ва Озарбайжон чегарасидаги вазият таранг бўлиб турибди.

Кеча икки давлатнинг Тавуш йўналишидаги сарҳадларида қуролли тўқнашув рўй берган. Артиллерия ҳам қўлланилган. Отишмалар такрорланиб турган.

Озарбайжон мудофаа вазирлигининг хабар беришича, мамлакатнинг уч нафар ҳарбийси ҳалок бўлган. Арманистон эса йўқотишлар йўқлигини маълум қилган.

Расмий Ереванга кўра, бугун эрталаб Озарбайжон томонидан артиллериядан ўт очиш давом эттирилган. Бу ҳақда ЕХҲТнинг Қорабоғдаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш бўйича миссияси хабар берган.

Ким айбдор? Томонлар одатдагидек бир-бирларини айблашяпти. Арманистон озарбайжонлик ҳарбийлар чегарани бузиб, таянч пунктини эгаллашга уринишганини айтаётган бўлса, Боку Арманистон томонидан миномётдан ўт очилганини қатъий таъкидлаяпти.

Тўғри, булар ҳар икки давлатнинг ички иши. Аммо ўзи шундоқ ҳам коронавирус туфайли қалқиб турган дунёда мана шундай ёқимсиз ҳолатлар барибир ортиқча.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг