Буюк Британия бугун, 30 январда Хитойдаги ўз фуқароларини эвакуация қилади.Чартер рейсда 200 га яқин йўловчи бўлиши кутилмоқда, деди Бош вазир Борис Жонсоннинг сиёсий вакили.
29 январь куни ҳукуматнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси йиғилишида раислик қилган соғлиқни сақлаш вазири Метт Ханкокнинг маълум қилишича, Ухандан Британияга қайтиб келган ҳар бир киши 14 кун карантинда бўлади.