Бутун дунёни лол этган Нисса Сабян. У аслида ким? (видео)

0
8436
Foto: Times Malaysia

Асл исми Ҳуриниcса бўлган Нисса Сабян 1999 йилнинг 23 майида Индонезияда таваллуд топган. Нисса Сабян «Сабян Гамбус» мусиқа гуруҳида фаолият юритади, асосий йўналиш сифатида cover’га мурожаат қилади.

Унинг cover услубида айтган саловотлари ва диний мавзудаги бошқа қўшиқлари Нисса Сабянни бутун дунёга машҳур қилди. У ижод намуналари YouTube’да энг кўп томоша қилинадиган санъаткорлар сафида туради.

Нисса Сабян жамоатчиликка таниш, айниқса мусулмон қатлам унга диний мавзудаги қўшиқлар сабаб мухлислик қилишади. 2017 йилда у YouTube’да ўз блокини йўлга қўйди, ҳозирда миллионлаб кузатувчиларга эга.

Нисса Сабян фаолият юрутувчи «Сабян Гамбус» гуруҳи даставвал фақат тўйлар учун қўшиқлар яратган. Кейинчалик, уларнинг фаолияти қамрови кенгаяди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирда у томонидан ижро этилаётган ашулалар эълон қилиниши биланоқ бутун дунёда трендга айланмоқда. Янгича услуб ва ноёб ёндашув Нисса Сабян ижодини бутун дунёга танилишида муҳим рол ўйнайди.

2018 йилда Нисса Сабян «Анугера Сияр Рамадан 1439» мукофоти билан тақдирланган.

Инстаграмдаги манзили

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг