Жаҳон бозорларидаги глобал инқироз сабаби сиёсатдир, дейди «Asset Managament» таҳлилчиси Брудерман Оливер Пурше 14 август куни «Reuters» агентлигига берган интервьюсида.
«Дунё бўйлаб марказий банклар иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилаётган бир вақтда сиёсатчилар иқтисодиётни вайрон қилишмоқда», дейди таҳлилчи.
Мутахассиснинг фикрига кўра, глобал тартибсизлик, жумладан Гонконгдаги воқеалар, Хитой ва Америка ўртасида давом этаётган уруш ва ниҳоят Брексит ҳодисалари фонд бозорларига жиддий таъсир қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бир неча аналитик марказлар фикрига кўра, АҚШ-Хитой ўртасидаги беқарор муносабатлар ва Хитойнинг иқтисодий статистикаси сустлиги сабабли нефт бозори яна «қўрқув режимига» қайтганлиги ҳақида фикрлар билдирилган эди. Бутун дунёда содир бўлаётган воқеалар, гарчан улар сиёсий характерга эга бўлса ҳам, жаҳон бўйлаб иқтисодиётга путур етқазмоқда. Бу эса, йирик соҳалар – валютадан тортиб нефтга қадар бўлган беқарорликларни келтириб чиқармоқда.