“Бу ерда ҳеч ким сизларни ёқтирмайди”: Мусулмон оиласи касалхонага янги туғилган чақалоқни кўришга борганида қўрқинчли кўрингани учун, касалхона қўриқчилари томонидан тўхтатилди

0
1716

Оила, бунинг сабаби аёлларининг ниқоблар кийиб юргани сабабидан деб ҳисоблашмоқда

Мусулмон оиласининг айтишига кўра, улар Виржиния касалхонасига оиланинг янги аъзосини кўришга борганида хизматчилар томонидан  “қўрқинчили” кўрингани учун учун улардан  у ерни тарк этишларини сўрашган. Бу хақда The Independent хабар бермоқда.

Чақалоқнинг амакиси Арва Заҳрнинг News4га айтишича, оила Виржиниядаги Inowa Fair Oaks касалхонасига етиб келишганида қўриқчилар томонидан бу ерда қолишлари мумкин эмаслиги айтилган.

Аёлнинг эслашича, қўриқчи бақирган ва уларга қарата баланд овозда “сенга бу ерда қолиш мумкин эмас” деган ва яна “Биласанми сен қўрқинчлисан” деб айтди, дея эслайди аёл. “Мен шок холатига тушгандай бўлдим. У шу гапни айтдими дея?”

Оиланинг фикрича уларни ҳайдаб юборилишига сабаб, юзидаги ниқоблари бўлган ва у ниқобда аёлнинг фақатгина кўзлари кўриниб турган.

Чақлоқнинг отаси Ахмед Заҳр аралашмоқчи бўлганида, қўриқчи бош хамширани чақирган. Заҳрнинг сўзларига кўра, унинг онаси тушунтирмоқчи бўлганда хамшира унга “оғзингни юм ёки мен сени ҳайдаб юбораман” ва “ҳеч ким сенинг бу ерда қолишингни ҳоҳламайди”,  дея жавоб қайтарган. Шундан сўнг бош ҳамшира полицияни чақирган.

Оила полиция билан гаплашган ва уларнинг фикрича бу фойдали бўлган. Зиддиятдан сўнг улар кетишган ва расмий равишда Инованинг устидан шикоят билдиришган.

Касалхона ўзининг расмий баёнотида уларнинг шикоятини ўрганётганини хақида The Independent га маълум қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг