“Бу ер хавфсиз эмас”:Суриялик болалар келажакларини ўз ватанларида қурмоқчи эмас.

0
1311
Фото:(AFP)

Юзлаб суриялик болалар уруш сабаб жуда оғир аҳволга тушиб қолган ўз мамлакатларида ҳаёт кечиришни тасаввур қила олмасликларини таъкидлашмоқда. Болаларнинг аксарияти ўзларининг ҳуқуқлари бузилаётгани ва қашшоқликни мамлакатдан чиқиб кетишлари учун асосий омиллар сифатида кўрсатишмоқда. Бу ҳақда “Болаларни асранг” ташкилоти томонидан 9 март куни эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинган.

Сурияда уруш 2011 йилда бошланганди. Ушбу уруш аҳолининг ҳукуматга қарши намойишларидан келиб чиққан. Ўшанда Суриянинг амалдаги ҳукумати намойишчиларни аёвсиз тарзда жазолаш йўлини тутганди. Мазкур нотинчликлар ҳалигача давом этаётган бўлиб, унда шу пайтгача юз минглаб одамлар ҳалок бўлди ва бир неча миллион киши мамлакатни тарк этди.

“Болаларни асранг” ташкилоти ўзининг ўрганишларида 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган 1900 нафар суриялик болалардан интервюлар олган. Унда нафақат Сурия ичидаги, балки, айни пайтда Туркия, Иордания, Ливан ва Голландияда яшаётган суриялик болалар қатнашган. Натижаларга кўра, Сурия ичида яшаётган болаларнинг учдан бир қисми бу ерни ташлаб кетмоқчилигини айтган бўлса, хорижда яшаётган болаларнинг 86 фоизи Сурияга қайтиб бормасликни хоҳлашади.

“Мен Суриядан бошқа ҳар қандай мамлакатда яшашни хоҳлайман. Бошқа мамлакат хавфсиз ва у ерда мактаблар ҳамда ўйинчоқлар мавжуд. Бу ер хавфсиз эмас, итларнинг овози мени қўрқитади. Бизнинг чодиримиз ҳам хавфсиз жой эмас” дейди 7 ёшли Лара исмли қизалоқ. У уч йил олдин Марибдаги ўзининг уйидан қочиб кетган ва ҳозирда одамлар билан тўлиб тошган Ал-Ҳол лагерида яшамоқда.

«Уруш сабаб мен 11 ёшгача ўқиш ва ёзишни билмадим” дейди Ал-Ҳолда яшаётган 12 ёшли болакай Нур.

БМТ маълумотларига кўра, айни пайтда Ал-Ҳоллагерида 60 мингдан ортиқ одам яшаётган бўлиб, уларнинг 80 фоизи аёллар ва болалардир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг