Буюк Британияда COVID-19 инфекциясини юқтириш ҳолатлари яна ортиб бормоқда. Январь ва июль ойларида қайд этилган вирус ва беморларни касалхонага ётқизиш билан боғлиқ кўрсаткич сентябрь ойида чўққига чиқаётгани айтилмоқда.
Бу ҳақда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Telegram- каналида хабар қилинди.
Ҳозирги кунда мамлакатда 8 минг 85 киши ўртача ва оғир аҳволда касалхоналарда даволанмоқда. Вакцинация жараёнлари жадал давом эттирилаётган бўлса-да, вирус тарқалиши ортиб бормоқда.
– Буюк Британия – Европада эмлашни коронавирусдан ҳақиқий ҳимоя деб билгувчи саноқли давлатлардан бири. Ҳозирги вақтда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган британияликлар сони 65 фоизга етди, – дейилади хабарда.
АҚШда эса айрим тоифадаги шаҳслар учун мажбурий эмлаш режими жорий қилинмоқда. Мамлакат президенти Жо Байден COVID-19га қарши курашиш мақсадида янги эмлаш режасини тасдиқлади, у вируснинг “дельта” штаммини ўта юқумли ва тарқалиши узоқ давом этиши мумкин бўлган мутация эканини таъкидлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, AҚШ федерал Ҳукуматининг барча ходимлари, шунингдек, унинг пудратчилари COVID-19га қарши вакцинация қилинади.