«Бойлар кўпроқ cолиқ тўлашлари керак»: Билл Гейц миллиардерлар учун солиқларни оширишга чақирди

0
2088
Фото: Jason Alden / Bloomberg

Дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаган Билл Гейц, яна бойликка солиқ тўлаш ҳақида гап очди. Бу сафар у ва бошқа миллиардерлар даромадлар тенгсизлигига олиб келган адолатсиз тизимни ўзгартириш учун кўпроқ солиқ тўлашлари кераклигини айтди.

Гейц, бошқаларга нисбатан пули анча кўп бўлган одамларни юқори ставкада солиқ тўлаши бўйича жорий этиладиган солиқ тизими юзасидан ўз фикрини айтди. Бу ҳақда у ўз блогида йилнинг сўнгги постида ёзди, деб хабар беради Forbes.ru. «Менимча, бой одамлар, шу қаторда Мелинда ҳам, мен ҳам ҳозирга қараганда кўпроқ пул тўлашимиз керак».

Миллиардер АҚШдаги максимал ва минимал даромадлар ўртасидаги ўсиб бораётган тафовутга эътибор қаратиб, «тизим адолатсиз» ва «бугунги кунда бўлгани каби, бойликни меҳнатдан устун қўйиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ» деди.

Гейцнинг таъкидлашича, муаммони ҳал қилиш учун АҚШ ҳукумати ўта бой одамлар учун солиқларни ошириши керак. Хусусан, у, капитал даромадларидан олинадиган солиқнинг оширилиши (инвестиция даромадларидан олинадиган солиқ) бойларга солиқ юкининг катта қисмини ўтказиши мумкинлигига урғу берди.

У, шунингдек, штатлар ва муниципиал солиқларни бир хилда бўлишини қўллаб-қувватлаган ҳолда, меросга солинадиган юқори солиқлар хақида гапирмаса ҳам бўлишини ва солиқдан қочиш учун “кўплаб бой одамлар фойдаланадиган” турли шаклдаги расмий йўлларни (лазейкаларни) бартараф этиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Microsoftнинг асосчиси бу постини, 2020 йилги Демократик партиядан номзод Элизабет Уоррен биринчи бўлиб миллиардерларни оммавий танқид қилишни бошлаганидан ва ультра бой одамлар учун 6% ли ставка бўйича солиқ солишга чақириғидан кейин бир неча ой ўтиб ёзди.

Гарчи иқтисодий тенгсизлик муаммога айланаётгани хақидаги фикрни маъқуллаётган бўлсада, ноябрь ойида Гейц, бошқа миллиардерлар билан бир қаторда, Уорреннинг бойликка солиқ солиш бўйича таклифига скептицизм (шубҳа) билан қараган эди.

Сўнгги ўн йил ичида Гейц хайрия ишларига миллиардлаб доллар ажратди. Бироқ, ўша давр ичида қулай солиқ сиёсати ва фонд бозорларининг ўсиши туфайли унинг бойлиги 50 миллиард доллардан ошди, деб ёзган эди Bloomberg. Forbes маълумотларига кўра, Гейцнинг бойлиги сўнгги ўн йил ичида икки баравар кўпайган ва 2010 йилдаги 53 миллиард долларга нисбатан 108,5 миллиард долларга етган.

Албатта шубҳасиз, Гейц юқори солиқларни тўлаш хақида гапирган биринчи бой одам эмас. Масалан, Уолт Дисней империясининг вориси Абигейл Дисней, шу компаниянинг бош директори маошининг назоратсиз равишда оширилишига қарши чиққан эди ва буни АҚШдаги иқтисодий тенгсизлик ошиб бораётганининг яққол намунаси деб атаганди. У, Дисней бош директори Боб Айгернинг «ақл бовар қилмас» компенсация пакетини алоҳида таъкидлаган ва у 2018 йилда 65 миллион долларни ташкил этганлигини, бу эса компания ходимларининг ўртача иш ҳақидан 1424 баравар кўп бўлишини кўрсатиб ўтган эди.

Элизабет Уорреннинг сайловолди штаб-квартираси томонидан эълон қилинган ва унинг ташаббусига мувофиқ, ҳар бир миллиардернинг қанча тўлаши кераклигини кўрсатадиган солиқ калкуляторига кўра, Гейц келаси йили 6.4 миллиард доллар тўлашга мажбур бўлади. Бу эса, унинг катта бойлиги билан солиштирганда озгина миқдорни ташкил этади.

2020 йилги сайловлар арафасида кўплаб корпоратация раҳбарлари ва нуфузли Уолл-стрит арбоблари, сўнгги ойларда Уорренни танқид қилиб, уни ташаббусини йирик бизнесга таҳдид сифатида қабул қилишди. Ноябрь ойи бошида Уоррен билан миллиардер инвестор Леон Куперман ўртасида оммавий бахс-мунозаралар бўлиб ўтган эди. Унда Демократ сенаторнинг кенг миқёсдаги «Medicare For All” (“Саломатликни сақлаш барча учун)» дастурини молиялаштириш учун, миллиардерларга 6% бойлик солиғини киритиш таклифига салбий муносабат билдирилган эди.

Ўшандан бери, баъзи бошқа йирик компаниялар раҳбарлари ва миллиардерлар ҳам Уорреннинг ташаббусини танқид қилиб келаётган эди. Улар орасида JPMorgan Chase бош директори Жейми Даймон, инвестор Марк Кьюбан ва Goldman Sachs компаниясининг собиқ раҳбари Ллойд Бланкфеин ҳам бор. Пол Тюдор Жонс, Стив Коэн ва Стенли Дракенмиллер сингари миллиардерлар ва хейж фондларининг асосчилари ҳам Уорреннинг ҳокимиятга келиши қандай оқибатларни келтириб чиқариши тўғрисида аянчли башоратларни қилишган эди: яъни, фонд бозори, уларнинг тахминларига кўра, 10-25 фоизга тушиб кетар экан.

Рус тилига таржима: Наталья Балабанцева
Муаллиф: Сергей Хлебников, Forbes Contributor

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг