Давуди Боҳра етакчиси Муфаддал Сайфуддин Буюк Британияда ваъз қилиш учун визаси бекор қилиниши керак, дейди фаоллар.
Кўплаб мутасаддилар, Буюк Британия ҳукуматини аёллар жинсий аъзоларини кесиш (FGM) тарафдори бўлган диний етакчига виза бергани учун танқид қилишмоқда.
Дунё бўйлаб 1,2 миллион тарафдори бўлган шиа мазҳабининг Довуди Боҳра жамоаси раҳбари Муфаддал Сайфуддин 29 июлдан 7 августгача Лондондаги Нортолт масжидида ўн минглаб одамлар олдида ваъз қилади.
Бир қанча фаоллар Лиз Трусс ва Прити Пателга, шунингдек, Манчестер мэри Энди Бернхем ва Лондон мэри Содиқ Хонга мактуб ёзиб, Буюк Британия ҳукуматини Сайфуддиннинг визасини бекор қилишга чақиришди.
FGMни очиқ қўллаб-қувватлаган Сайфиддинга Буюк Британияга ташриф буюриши тақиқланганига қарамай, виза берилди. Британияда FGMни амалга оширганларга 14 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.
Давуди Боҳра фаровонлик жамиятининг собиқ президенти: «У FGMни қўллаб-қувватлаётганини ҳисобга олсак, унга қандай қилиб виза берилиши мумкинлигини тушунмаяпман. Боҳра имомининг ташрифи британиялик қизларнинг келажагини хавфга солади. Биз бундан ҳайратда қолдик», деди.
Буни ортидан миллионлаб қизлар, жароҳат олишган, бундан ташқари бу кўплаб қизларнинг ўлимига ҳам сабаб бўлган.
2015 йилда Сайфуддин FGMни қоралаган бўлса, бир йил ўтгач, буни оқлаб чиққан. Унинг тарафдорлари бўлса, буни одамлар шунчаки, нотўғри талқин қилишган деб ҳисоблашмоқда.
WeSpeakOut 5 август, жума куни Лондон шимоли-ғарбидаги масжид олдида норозилик намойишини режалаштирмоқда.
Ўтказилган сўровномаларга кўра, Ҳиндистондаги Давуди Боҳра жамоасидаги қизларнинг тахминан 75 фоизи FGMни бошдан кечирган, Раналвининг сўзларига кўра, у Буюк Британияда ноқонуний бўлишига қарамай, бу амалиёт давом этаётганига оид далилларга эга.
Боҳра ҳамжамиятининг кўплаб аъзолари умр бўйи жисмоний ва руҳий жароҳатларга олиб келиши мумкин бўлган болаларни зўравонлик ва инсон ҳуқуқлари бузилишининг бир шакли сифатида FGMни тўхтатишга чақирди.