БМТ вакили Мьянма ҳарбийларини зўравонликни тўхтатишга чақирди

0
131
Фото: AFP

Ноэлеэн Хайзер армия қўмондони билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борди, бироқ қамоқдаги фуқаролик етакчиси Аун Сан Су Чжи билан учраша олмади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мьянма бўйича махсус вакили ўтган йили тайинланганидан кейин биринчи ташрифи чоғида зўравонликларни тўхтатиш ва барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили Ноэлеэн Хайзер чоршанба куни тўнтариш раҳбари Мин Аунг Хлаинг билан учрашди. У, шунингдек, зўравонликларни зудлик билан тўхтатиш ва барча сиёсий маҳбусларни, жумладан, Аун Сан Су Чининг собиқ маслаҳатчиси, австралиялик иқтисодчи Шон Турнелни озод қилишга чақирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти матбуот котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақнинг айтишича, Хайзер Аунг Сан Су Чжи билан учрашишни сўраган бўлсада, у билан учрашмаган.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг