БМТ украиналик қаровсиз болалар Россияга кўчирилгани ҳақида айтмоқда

0
94
Фото: David 'Dee' Delgado/Reuters

АҚШ элчиси БМТ Хавфсизлик Кенгашига биргина июль ойида 1800 дан ортиқ украиналик болалар Россияга топширилганини айтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, Россия кучлари украиналик болаларни кенг кўламли мажбурий кўчириш ва депортация дастури доирасида Россияга асраб олиш учун юборганлиги ҳақида ишончли айбловлар бор.

БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Илзе Брандс Кеҳрис БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Россия кучлари ишғол қилинган ҳудудларда украиналиклар тизимли хавфсизлик текширувларидан «филтрлаш» амалиётларини ҳам ўтказаётганини айтган.

«Россия ҳукумати ота-она қарамоғисиз қолган болаларга Россия фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини қабул қилгани ва бу болалар россиялик оилалар томонидан асраб олинишидан хавотирдамиз» дея қўшимча қилган Кеҳрис.

АҚШ элчиси Линда Томас-Гринфилднинг айтишича, Россия ҳукумати ҳисоб-китобларига кўра, Россия расмийлари 900 мингдан 1,6 миллионгача украиналикни сўроқ қилган, ҳибсга олган ва мажбуран депортация қилган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг