БМТ: Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири коронавирус ўчоғига айланиши мумкин

0
912
Фото:news.un.org

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, COVID -19 тарқалиши билан глобал вазиятни таҳлил қилиб, дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири бўлган Мьянма инфекция ўчоғига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Юқумли касалликлар ушбу мамлакатдан ҳеч қандай назоратсиз тарқалиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram -каналига асосланиб хабар беради.

«Мьянма COVID -19 тарқалишининг хавфли жойига айланмоқда, у ерда вируснинг энг юқумли ва хавфли янги штаммлари – дельта ва бошқа штаммлар тарқалган. Бу жуда хавфли «, – деди БМТнинг махсус маърузачиси Том Эндрюс.

Унинг таъкидлашича, мамлакат дунё аҳолисининг учдан бир қисми истиқомат қиладиган Бангладеш, Ҳиндистон ва Хитой билан умумий чегарага эга.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг