БМТ: Дунёдаги 5 ёшгача бўлган 200 миллион боланинг овқатланиши нормал эмас

0
1949
Foto: Спутник Казахстан

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар агентлиги UNICEF’нинг маълумотларига кўра, дунёдаги 5 ёшгача бўлган болаларнинг учдан бир қисми, яъни,  200 миллионга яқин болалар етарлича овқатланмайди ёки керагидан ортиқча ейди. Бу эса, уларнинг яхши ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир қилади.

Шунингдек UNICEF,  6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларнинг деярли учдан икки қисми таналари ва миялари тез ривожланиши учун зарур бўлган озиқ-овқат билан таъминланмаётганлигини айтади.

UNICEF’нинг эълон қилинган йиллик ҳисоботида ёмон овқатланиш амалиёти бола ҳаётининг дастлабки кунларидан бошланади, деб таъкидланади. Улғайган сари болаларнинг зарарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари янада каттароқ хавф туғдиради.

«Сўнгги бир неча ўн йилликдаги барча технологик ютуқларга қарамай,  биз ушбу ҳақиқатни эсдан чиқарганмиз: болаларнинг ёмон овқатланаётгани уларнинг ёмон яшаётганини билдиради», дейди UNICEF Ижрочи директори Анриетта Форе.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг