БМТ бош котиби Саудия нефтни қайта ишлаш заводларига қилинган ҳужумларни қоралади

0
1772
фото: blogs.un.org

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гуттериш Саудия нефтни қайта ишлаш заводларига қилинган ҳужумларни қоралади. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дужаррикнинг саҳифасида айтилган.

«Гутерриш шанба куни Саудия Арабистонининг шарқий вилоятидаги Арамcо нефт заводларига уюштирилган ҳужумни қоралайди. Ҳусийлар жавобгарликни ўз зиммаларига олган», дейилади баёнотда.

Аввалроқ хабар берилганидек, Саудия Арабистони Энергетика вазири Абдел Азиз ибн Салмон 14 сентябрь куни яманлик ҳусийларга оид дронлар қиролликнинг нефт заводларига ҳужум уюштирган, шундан кейин мамлакатда нефт қазиб олиш деярли 50 фоизга камайди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг