«Биз афғонлар бундай воқеаларга кўникиб қолганмиз»

0
2066
Манба: Theirworld

Афғонистондаги мактаблар таълим, сиёсат ва зўравонликнинг маркази ҳисобланади. Уларнинг очилиши можаролар сабаб ривожланмаётган мамлакатда тараққиёт белгисидир. Уларнинг ўқувчилари Афғонистон келажагининг эгалари бўлиб, улар бир кун келиб уни қашшоқликдан халос қилиши мумкин. Аммо бу ердаги мактаблар, кўплаб бошқа мамлакатларда бўлгани каби, анъанавий сайлов участкалари бўлиб хизмат қилади ва айниқса сайловлар пайтида Толибон зўравонлигининг қурбонига айланмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида мактабларга қилинган ҳужумлар олдинги йилга нисбатан икки баробар кўпайди. Бу каби ҳужумлар 2018 йилда 192 марта содир бўлган, бу 2017 йилдагидан уч баравар кўпдир. 2018 йилда юз берган ҳодисаларнинг деярли ярми октябрь ойида сайловлар ўтказиладиган мактабларда бўлган.

Энди кўпчилик сентябрь ойи охирига белгиланган президентлик сайловлари зўравонликни янада кучайтиради, деган хавотирда. Толибон шу ой сайловларни тўхтатишга ваъда бериб, тинч аҳолини сайловолди кампанияларидан узоқроқ туришга огоҳлантирди ва АҚШ билан тинчлик музокараларида қатнашиш учун давлат муассасаларига қарши ҳужумларни кучайтирди.

«Бу адолатсизликдир, чунки болалар таълим олиш ҳуқуқига эга ва улар бу имкониятдан маҳрум бўлмоқдалар», деди ўтган ой Афғонистон Таълим вазири Мирвайс Балхи. «Мактаблар умумий манфаатлар учундир ва уларга ҳеч ким зарар етказмаслиги керак – на ҳукумат, на Толибон».

Октябрь ойидаги Али Ника мактабига қилинган ҳужумдан кейин ўқитувчилар ва талабаларнинг озгина хайр-эҳсонлари парчаланиб кетган деразаларни тузатишга ҳамда совуқни олдини олишга ёрдам берди. Мактаб директори Муҳаммад бир кун ҳам дарслар қолдирилмаганини айтди. «Биз афғонлар бундай воқеаларга кўникиб қолганмиз», деди у.

Ушбу мактаб йиллар давомида таҳдидларга дуч келди. У Покистон билан чегарадан жуда оз масофада жойлашган ва жанг қилаётган чегарачилар вақти-вақти билан мактаб деворларига ўқ отишган. Унинг полиция бўлимига яқинлиги тез-тез қўзғолончилар томонидан портлатиш хавфини туғдиради.

Июнь ойида Таълим вазири Балхи Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, ижрочи директор Абдулла Абдулла ва мамлакат сайлов комиссиясига мактуб йўллаб, сайловларда мактаблардан фойдаланмасликни талаб қилди. «Бизда бошқа кўплаб жойлар бор», деди у яқинда берган интервьюсида. Бунинг ўрнига масжидлар ва жамоат жойларидан фойдаланиш керак.

«Сайловларсиз биз омон қоламиз, аммо таълимсиз яшай олмаймиз», деди у. «Агар биз Афғонистон ёшларига таълим бермасак, унда на демократия, на ривожланиш, на бирон бир давлат, на тўғри ҳукумат бўлади. Мактаб таълим учун жой бўлиши керак. Бу жанг майдони эмас» дейди ўқувчилардан бири.

Бу йил ўқитувчилар сайловлар ва дарслар режалаштирилган тарзда давом этишини айтишди. «Бошқа чорамиз йўқ», деди қишлоқ оқсоқоли Чоҳ Маҳмуд. «Таълим – бу омон қолишнинг ягона йўли».

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг