Бировни призмаси билан дунёга қарашдан қачон қутиламиз?

0
83
Очиқ манбалардан олингди

Ҳар йили 9 май арафасида ва шу куни байрамни нишонлаш билан боғлиқ турли қарашларнинг ижтимоий тармоқлардаги ўзаро бахс-мунозарасини кўп кузатадиган холат юзага келиб қолди. Бир тарафдан қаралса бу нормал холат. Бахс-мунозара бўлгани маъқул. Фақат маданиятли шаклда ва албатта конструктив бахс-мунозара бўлса, ижитимоий турмушимиздаги мавжуд масалаларга ечим топилади ва муаммолар батараф этилади. Агар, бундай бахс-мунозаралар бўлмаса, атрофимизда содир бўлаётган воқеа, ходисаларга бефарқ бўлиб, ўзилигимизни англаш қийин кечади, асл йўлимизни топиш ва тараққиётга хизмат қилувчи мақсад, вазифаларни олдимизга қўйиш билан боғлиқ имкониятимиз чекланиб қолади.

Хусусан 9 май куни ҳақида тўхталадиган бўлсак, масалан, мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар бу байрамни “Ғалаба байрами” сифатида оммавий равишда нишонлаб келинар эди. Кейинчалик бу санага “Хотира ва қадрлаш” байрами сифатида қараладиган бўлинди.

Хўш, мустақилликдан кейин “Ғалаба байрами” номини “Хотира ва қадрлаш куни”га ўзгартириш нима учун керак бўлиб қолди? Қолаверса, нафақат байрамни номланиши, балки ундаги атрибутлар, шиорлар ва умуман ғоялари ҳам ўзгариб кетди. Агар мантиқ билан чуқурроқ саволга киришилса, бу фақатгина бир одамни инжиқлиги ёки ўжарлиги билан боғлиқ бўлмаганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Чунки, бунинг сиёсий аҳамиятга эга бўлган тарихий сабаблари бор.

Биз эса, 9-майни «Хотира ва  қадрлаш» деб номланиш нақадар тўғри сиёсий қарор бўлганлигини эътироф этган ҳолда, буни тарихий  фактлар билан боғлиқ жиҳатларини ёритиб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Тўғрироғи, украиналик таниқли файласуф, сиёсатшунос, таҳлилчи ва методолог Сергей Аркадьевич Дацюкнинг россияликларга қарата ёзилган мақоласидан айрим иқтибослар таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Жумладан, С.Дацюк россияликларга қарата ёзилган мурожаатида шундай фактларни келтириб ўтади:

“Сизларга, россияликларга, Иккинчи Жаҳон урушидаги ягона ғолиб СССР эмаслигини, СССР билан бир қаторда АҚШ ва Буюк Британия ҳам ғолиб бўлганини, бошқа Европа давлатлари ҳам Ғалабага ҳисса қўшганини, шу жумладан Германиянинг ўзидаги фашистларга қарши кучлар ва Италиянинг антифашистик кучлари урушда ғалаба қозонишганлигини эслатмоқчиман.

Россия пропагандаси сизга нималарни ҳикоя қилиб бераётганидан қатъи назар, ўша пайтда СССРнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги иттифоқчилари бўлганлар ва 1939-1945 йилларда Германиянинг миллий- социализми, Италия фашизми ва Япония милитаризмига қарши курашган дунёнинг аксарият мамлакатлари вакиллари нима учун байрамни бугун сиз билан бирга Москвага келиб Ғалаба куни сифатида нишонламасликларини тушунтириб бермоқчиман.

Буни қарангки, бутун дунё ва Россия ўзларига хос хотиралашнинг турли усулларига эга экан: дунё Иккинчи Жаҳон урушининг Европа қисмидаги тугашини хотиралаб нишонласа, Россия Улуғ Ватан урушидаги Ғалабани фақат ўзини байрами сифатида нишонлайди ва байрам иштирокчиларини ўзи танлаб таклиф қилади ҳамда шу билан дунёни дўстлар ва душманларга ажратади.

Аслида сталинистик пропаганда бу урушни 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши деб ном берган. Бунга эса,1939 йилда Молотов-Риббентроп пактида қайд этилганлар сабаб бўлган. Ушбу ҳужжатда миллий- социалистик Германия билан коммунист- социалистик Совет Иттифоқи ўртасида Европани босиб олиш келишиб олинган эди. Ҳозир бу шармандаликни яшириш учун русча Википедияда «Германия ва Совет Иттифоқи ўртасида ўзаро тажовуз қилмаслик тўғрисидаги пакт» деб номланган бўлиб, агар «ҳудудий-сиёсий жиҳатдан қайта ташкил этиш» зарур бўлиб қолганда, босиб олинадиган ҳудудлар ҳақидаги бўлим- «Шарқий Европада ўзаро манфаатлар соҳаларини чегаралаш» деб аталади.

Сиз, россияликлар, бугун Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабани совет тарғиботи томонидан танлаб ёритилган қисмини – Улуғ Ватан уруши деб атаётганингизда, аслида ўша Молотов-Риббентроп пактини оқлаётганингизни тушунасизми? Улуғ Ватан урушидаги Ғалабани нишонлаш орқали сиз замонавий Россия ҳукумати ўзининг Ғарбга қарши реваншизмининг тимсолига айлантирган сталинчилик тарғиботининг бу рудиментини тан олганингизни тушунасизми?

Аслида эса 1945 йил 2 сентябрда Иккинчи Жаҳон уруши тугаганини россияликларнинг қанчаси эслайдилар? Нима учун сиз Ғалабани 2 сентябрда эмас, балки 9 майда нишонлашингиз ҳақида ўйлаб кўрганмисизлар? Нима учун Совет ташвиқоти сизнинг онгингизни Иккинчи Жаҳон урушининг фақат Европа қисмига қаратишга шунчалик қаттиқ ҳаракат қилди? Чунки, Япония урушда енгилгалиги тўғрисидаги СССР ва Япония ўртасидаги Декларация имзоланганидан қатъи назар, бу давлатлар ўртасида тинчлик шартномаси ҳозиргача имзоланмаган.

Бошқача қилиб айтганда, Россия ҳозир ўша пайтда СССР Шарқий Европани босиб олган кунни байрам қилиб нишонламоқда. Бу ўша пайтдаги босиб олинган давлатлар томонидан даъво қилинмаган бўлинсада, аммо кейинчалик даъво билан чиқиш бошлашганди. Жанубий Курил оролларининг ишғол этилиши Япония томонидан ўшандан бери шу кунгача даъво қилиб келинади. Америка Қўшма Штатлари Иккинчи Жаҳон урушининг Европадан кейинги қисмида СССРни доғда қолдириб, – Японияни босиб олишга улгурди. Бу эса Қўшма Штатларга Японияни демократлаштириш ва демилитаризация қилиш имкониятини берди ва Сан-Франциско тинчлик шартномасини имзоланиши орқали уларнинг бу ишғолини ихтиёрий равишда тугатилишига олиб келди. Кейинчалик, Қўшма Штатлар ўзига душман эмас, дўст бўлган Японияга эга бўлди.

СССР эса бундай ишни қилолмади ва Шарқий Европанинг босиб олиниши оқибати кейинчалик фақат СССР парчаланиши билан якун топди. Бундан ташқари, СССР томонидан босиб олинган ва кейинчалик СССР парчалангач, нисбатан эҳтиёткор ва гоҳида душманчилик кайфиятида бўлган Шарқий Европа мамлакатларини Россия мерос сифатида қабул қилиб олди. СССРнинг собиқ иттифоқчилари ҳисобланган АҚШ-Буюк Британия таъсир зонасида бўлган ва бир пайтни ўзида СССР таъсир зонасида бўлган мамлакатларнинг сиёсий иқлими, иқтисодий аҳволи ва маданий ривожланишини солиштирганда АҚШ-Британия фойдасига ҳал бўлганлигини кўриш мумкин. Чунки, СССР позитив цивилизация экспансияга қодир эмаслигини намойиш этди. Бугунги СССРни меросхўри бўлган Россияда эса позитив цивилизация экспансия бўйича салоҳият бундан ҳам пастроқ эканлигини бугунги – Днестр бўйи, Абхазия ва Жанубий Осетиянинг умумий ҳолатига қараб баҳо бериш мумкин.

Келинг тўғрисини айтайлик: агар Иккинчи Жаҳон урушидан кейин СССР фақатгина Шарқий Европага эга чиққан бўлса, Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Қўшма Штатлар деярли бутун дунёга эга чиқди. Хўш, шунда Иккинчи Жаҳон урушида ким аслида ғолиб бўлади? Шубҳасиз, худди шу Учинчи  Жаҳон (совуқ) урушида ҳам ғалаба қозонган тараф. Ҳозирги Россия ҳукумати АҚШнинг дунёдаги гегемонлигини ҳеч ҳам қабул қилолмаяпти. Шунинг учун авваллари советлар ва ҳозирда эса Россия пропагандаси Иккинчи Жаҳон уруши даврининг бир қисмини ва Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва СССР томонидан мағлубиятга учраган Европа ҳудудининг бир қисмини СССР-Россиянинг чекланган даражадаги ғурурини яратиш учун вақт ажратмоқда.»

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг