Мичиган университети уч ўлчамли объектларни қатламли эмас, балки яхлит яратишни ихтиро қилди. Ва бу фақат тезкоргина эмас, балки қатламли объектларга кўра мустаҳкамроқ ҳам бўлади.
Америкалик экспертлар томонидан яратилган технология саноат 3D принтерларини кенг миқёсда жорий этишни таъминлайди. Чунки ҳозирги кунга қадар, айрим ютуқларга қарамасдан, босмахоналар энг замонавий саноатнинг эҳтиёжларига хизмат қиладиган даражада тезкор эмас эди.
Мижозлар эҳтиёжларига мослаштирилган кичик ишлаб чиқарувчилар учун тезлик, айниқса муҳимдир. Катта ҳажмли ишлаб чиқаришга нисбатан қўшимча технологиялар энг самарали ҳисобланади. Аммо улар ўрта ишлаб чиқаришга нисбатан айтарли даражада самарали эмас.
Бироқ тез орада босиб чиқариш нафақат замонавий тус олади, балки тезлашади ҳам, қатламли принтерларга қараганда 100 баробар тезроқ бўлади.
Бу, айниқса, завод учун юзта принтерни буюртма қилишнинг ҳожати йўқлигини англатади – биттаси етарли бўлади. Зеро, ҳар қандай янги технологияларни жорий этишнинг асосий омилларидан бири тежамкорликдир.
«[Машинамиз] биринчи ҳақиқий 3D принтерлардан биттаси», дейди унинг муаллифларидан бири, профессор Марк Бернс.
Унинг принтери ҳозирги сингари, эритма билан қатлам- қатлам кўринишда чоп этмайди. Бернс ва унинг ҳамкасблари бир нечта ноу-хау татбиқ этган бўлиб, иккита ёруғлик нурини ишлатиб, махсус қатронлар билан қаттиқ шакллар яратишга имкон беради.
Шу принцип бўйича ишлайдиган принтерни яратишга уринишлар аввал ҳам бўлган эди. Бироқ, улар худди стомотолог фотопломбаси каби қатрон қатламини бир нур билан синаб кўришди. Бу дегани, қатрон қатлам барча ёритилган чизиқ бўйлаб ўтган «нур» билан яна ҳам қаттиқлашади. Ва дарҳол қотиб қолади. Бунинг олдини олиш учун кислород кириб туриши имконияти бўлиши керак. Шу билан бирга, суюқлик воситаси тайёр махсулотнинг атрофида қоладиган ва қолипдан чиқарилиши мумкин бўлган тор «кислородли канал», яъни қатроннинг ўзи айтарли даражада суюқ бўлиши керак. Ва бундай суюқ қатрон ва ундан олинган нарсалар ҳам жуда мўрт эди.
Ушбу чеклаш турли манбалардан олинган иккита нурни ишлатиш беҳуда эканини кўрсатади. Улар 3D нинг ҳар қандай бурчагига йўналтирилади, уни қаттиқлаштиради, лекин атрофдаги бўшлиқни эмас.
«Science Daily” ёзишича, 3D-мосламаларни янги усул билан яратиш, суратга олишга ўхшайди. Бу имкониятларни намойиш қилиш учун Бернс жамоаси учта мураккаб нарса: тўр, ўйинчоқ қайиқча ва «М» ҳарфини босиб намойиш қилди.
Тезлик фақатгина битта афзалликдир. Яратувчилар, «нурли» нарсалар қатлам ҳолида яратилганларга қараганда анча пишиқроқ, деб ҳисоблашади, зеро унда қатламлар ўртасида тизимли равишда заифлашган жойлар пайдо бўлади. Қатронга махсус қўшимчалар қўшилганда эса, уни янада мустаҳкамроқ қилиш мумкин.
«Science Advances » журналида тадқиқот натижалари эълон қилинди. Мичиган университети янги ёндашувга асосланиб яратилган учта «ноу-хау»ни патентлади. Бернс ва унинг ҳамкасблари эса технологияни тижорийлаштириш учун бошланғич қадамни ташлашди.
3D принтерлар, агар улар чиндан ҳам тез ишлайдиган бўлса, бир нечта саноатни ўзгартириб беради. Ҳозирча уларни лабораториялардан ташқарида ишлатиш камдан-кам ҳолларда фойда берса-да, унда ақл бовар қилмайдиган ечимлар ва дизайнларни яратиш мумкинлиги кўрсатилади: масалан, бир текис чизиқсиз пўлат кўприк, келажак ошпазлари учун печка ёки ҳақиқий одам қиёфасидан фарқ қилмайдиган ниқоб, ва ҳ.к.