БААда қуёш электр энергияси бир киловатт/ соати учун 2,4 центни ташкил қилади

0
1723

Ўтган сентябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларида йирик “Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактум” номли қуёш парки доирасида 700 МВт Қуёш иссиқлик электростанцияси қурилиши эълон қилинган эди. Бу хақда RenEn ёзмоқда.

3 ноябрь куни маҳаллий регулятор, Dubai Electricity and Water Authority (DEWA) Саудиянинг ACWA Power ва Хитойнинг Shanghai Electric раҳбарлигидаги компаниялар консорциум билан келишувга ўзгартириш киритилганлигини эълон қилди. Энди, иссиқлик  қуёш электр станциясидан ташқари, консорциум 250 МВт қувватга эга фотоволтаик станцияни қуради. Шу билан бирга, DEWA ушбу «қўшимча объект» томонидан ишлаб чиқарилган билан қуёш электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соати учун 0,024 АҚШ доллари (жорий курс бўйича 1,59 рубл)дан сотиб олади. Қайд этиш керак, гап «ягона даражали» баҳо ҳақида кетмоқда ва бу сармоядорлар учун инвестициялар ва даромадларни қайтариш имконини беради.

Бу халқаро миқёсда қуёш энергияси тарихидаги энг паст нархлардан биридир. Бу, Хитойнинг JinkoSolar  ва Япониянинг Marubeni Corporation ($ 0.0242 / кВт * соат) томонидан (худди шунингдек БАА да) қурилган (1 ГВт ўрнатилган қувватли) йирик фотоволтаик станцияни ишлаб чиқарадиган электр энергияси баҳосига деярли тенгдир.

Шундай қилиб, бугунги кунда қуёш энергияси, электр энергияси учун энг паст нархни таклиф қила олишини яна бир бор тасдиқламоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг