Австралиянинг иккинчи энг катта шаҳри Мелбрунда карантин чекловлари қайта жорий этилди

0
1237
Фото: REUTERS/Loren Elliott

Австралиянинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Мелбрун шаҳрида 7 июлдан бошлаб карантин чекловлари қайта жорий этилди.

Энди шаҳар аҳолиси олти ҳафта давомида фавқулодда ҳолатлардан ташқари кўчага чиқмаслиги шарт.

4.9 миллион киши истиқомат қиладиган Мелбрунда чоршанбадан бошлаб одамлар ишга, ўқишга, дўконга ёки шифохонага боришдан бошқа ҳолатларда уйларида қолишлари керак бўлади.

Бу шаҳарда спорт заллари, сартарошхоналар ёпилди ва одамларнинг икки кишидан кўп бўлиб тўпланишларига тақиқ қўйилди. Ресторанлар, кафелар ва барлар фақатгина етказиб бериш хизматини амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, ҳозирда давом этаётган мактаб таътилларининг муддати ҳам узайтирилган.

Маркази Мелбрун бўлган Виктория штати раҳбари Даниел Эндрюс янги чекловлар ёқимсиз бўлсада, ҳозирда уларга эҳтиёж сезилаётганини таъкидлади.

“Мен чексиз ҳурмат билан айтаманки, вирусни юқтирмаслик учун бу чекловларга амал қилинг. Улар ёқимсиз, лекин вирусдан ҳалок бўлиш ундан ҳам ёқимсизроқдир” дейди Даниел.

Австралияда 6 июль куни қайд этилган 199 та касалланишнинг 191 таси Виктория штатига тўгри келди ва бу апрелдан бери энг юқори кунлик ўсиш бўлди. Ушбу ҳолат расмийларни хавотирга солмоқда. Бу мамлакатда ҳозиргача деярли 8800 киши коронавирусни юқтириб олди ва 106 киши вафот этди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг