Атом электр станциясига қилинган ҳужумлар, дунё ядровий фалокат ёқасидами?

0
677
Фото: Reuters

Россия ва Украина бир-бирини Европадаги энг йирик атом электр станциясини ўққа тутишда айблаб, кўпчиликни хавотирга солди.

Украинанинг «Энергоатом» агентлиги пайшанба куни Украина жануби-марказидаги Запорожье мажмуасига, жумладан, радиоактив моддалар сақланадиган жой яқинига беш марта зарба берилгани ҳақида хабар берди. Россия томонидан тайинланган расмийлар Украина заводга икки марта ўқ узгани, сменалар алмашинувини тўхтатганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС Россия ахборот агентлиги.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши пайшанба куни вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилиб, Бош котиб Антониу Гутерриш иккала томонни завод яқинидаги барча жангларни тўхтатишга чақирди.

“Объектдан ҳарбий операциянинг бир қисми сифатида фойдаланилмаслиги керак. Бунинг ўрнига ҳудудни ҳимоя қилиш учун техник даражада зудлик билан хавфсиз демилитаризация периметри келишиб олиниши керак”, деди Гутерриш баёнотида.

Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Қўшма Штатлар қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш таклифини қўллаб-қувватлади ва Атом энергияси бўйича халқаро агентликни (МАГАТЭ) воқеа жойига ташриф буюришга чақирди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг айтишича, дунё «миқёси жиҳатидан Чернобиль билан таққосланадиган ядровий фалокат ёқасига» кетмоқда. Унинг сўзларига кўра, МАГАТЭ расмийлари шу ойдаёқ у ерга ташриф буюришлари керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг