Астрономлар Ер сайёраси билан бир хил ўлчамдаги 3 та планетани аниқлашди

0
2686
Манба: Beauty of planet earth

Тадқиқотчилар  ердан 12 ёруғлик йили узоқликда жойлашган учта янги планетани кашф қилдилар.

“Биз Қуёш системасига қўшни бўлган системалардаги планеталарни аниқлашда яна бир қадам одимладик”, деди Испаниядаги Космик фанлар институти тадқиқотчиси Игнаси Рибас Astronomy.comга берган интервьюсида.

Қуёш системасидан ташқаридаги барча планеталар Ер массасидан камида 1, 4 – 1, 8 баробар катта эканлиги тахмин қилинади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича,  ушбу планеталар ўз юлдузларини айланишига 13 кун вақт кетади.

 Тадқиқот гуруҳи ушбу планеталардан бирида ҳаёт мавжуд бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Чунки, ундаги ҳарорат сувни суюқлик шаклида бўлиши учун шароит яратади. Лекин  бу 12 ёруғлик йили узоқликдаги масофада бизни ҳаёт кутиб туришини англатмаслигини таъкидлаган олимлар.  Планета яқин ўтмишда фаол бўлганлигини айтдилар.

1 ёруғлик йили 6 триллион миляга тенг бўлиб, у ёруғлик бир йилда босиб ўтадиган масофадир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг