Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги: расмий Анқара ва Боку олиб бораётган сиёсат Ереван хавфсизлигига таҳдид солмоқда

0
1794
Манба: Спутник Армения

Озарбайжоннинг олиб бораётган жорий сиёсати Тоғли Қорабоғ учун таҳдид бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда 27 июль куни Арманистон ташқи ишлар вазири Зоҳраб Мнацаканян Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларининг йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Панорама» нашри.

«Дунёда алтернатив вариантлар йўқ. Арманистон ва Арцах республикалари тинчликни таъминлаш учун етарлича кучга эга», дея таъкидлади вазир. Унинг қўшимча қилишича, Бокунинг  ўртадаги зиддиятлар фонида музокаралар олиб боришга бўлган уринишлари вазиятни ҳал қилишга ёрдам бермаган.

Мнацаканяннинг таъкидлашича, Туркия сиёсати Арманистон хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Хусусан, Анқара Ереван билан алоқаларни ўрнатишдан бош тортмоқда. Арманистоннинг иқтисодий блокадасини давом эттирмоқда. Арман геноцидини инкор қилмоқда ва Қорабоғ можаросида Бокуни очиқчасига қўллаб-қувватламоқда.

Аввалроқ хабар берилганидек, 27 июл куни Зоҳраб Мнацаканян Москва ва Ереван ишончли стратегик иттифоқчилар бўлиб қолишини айтган эди. Унинг таъкидлашича, Россия ва Арманистон халқлари муштарак тарихга, яқин маданий ва гуманитар алоқаларга эга.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг