Арманистон президенти ишга қайтди.

0
1027
Фото:(AFP)

Арманистон президенти Армен Саркисян тиббий текширувдан кейин жума куни ишга қайтди. Бундан аввал у коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилгани ҳақида ОАВларда хабар тарқалганди.

«Арманистон президенти Армен Саркисян бугун «Астғиқ» тиббиёт марказида тиббий текширувдан ўтди. Президент аллақачон текширувни якунлади ва одатдаги ишига қайтди» дейилади унинг матбуот хизмати 12 март куни берган хабарда.

Аввалроқ, Россия ахборот агентликлари 67 ёшли Саркисяннинг CОVID-19 асоратлари билан даволанаётгани ҳақида аввал хабар берган эди.
Шунингдек, Интерфакс ахборот агентлиги маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб Саркисяннинг юрак касаллиги сабабли даволанаётгани ҳақида хабар тарқатган.

Айни пайтда Арманистонда сиёсий таранглик юзага келган. Мамлакат бош вазири Никол Пашинян ўзига ҳарбийлар қарши чиққанидан кейин армия бошлиғини ишдан бўшатиш бўйича буйруқ берганди. Аммо, президент Саркисян бу қарорга имзо чекишдан бош тортган.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг