АҚШда йирик кимёвий завод ёниб кетди

0
852
Фото:radiosputnik.ria.ru

АҚШнинг Иллинойс штати Роктон шаҳрида Chemtool кимёвий заводи ёниб кетган. Ушбу ҳудуддаги аҳоли ва корхона ходимлари зудлик билан воқеа жойидан эвакуация қилинди, дея хабар берди РИА Новости.

Таъкидланишича, ёнғин эрталаб содир бўлган, аммо унинг келиб чиқиш сабаби номаълум.

Риктон шаҳри ўт ўчирувчилар бошлиғи Кирк Уилсоннинг сўзларига кўра, ўша ердаги сувдан фойдаланиш хавфли. Чунки Миссисипи дарёсининг ирмоғи бўлган Рок дарёсига зарарли кимёвий моддалар оқими келиши мумкин.

Маҳаллий ҳокимият  сульфат кислота, азот ва қўрғошин каби кимёвий моддалар тарқалиш хавфидан  ташвишланмоқда.

Маълумотларга кўра, соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан фуқароларга кўчада ниқоб тақиб юриши маслаҳат берилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг