Пентагон қўшимча кучларни Кобулдаги элчихонасини ҳимоя қилиш учун юбормоқда. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирбига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
АҚШ Кобулдаги дипломатик ходимларини қисқартирди, шу сабаб Пентагон АҚШ дипломатларини эвакуация қилиш учун қўшимча кучларни Кобул аеропортига юборишни режа қилмоқда.
«АҚШнинг қўшимча кучлари Афғонистонга фақат дипломатларни хавфсиз олиб чиқиш учун юборилади, уларнинг бошқа вазифаси йўқ», – дея таъкидлади Давлат департаменти.