АҚШ-Хитой савдо уруши Сингапур иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда

0
1681
Фото: REUTERS/Loriene Perera

2019 йилда Сингапур иқтисодиётидаги ўсиш сўнгги 10 йил ичида энг паст даражада бўлиб, мамлакатнинг ишлаб чиқариш сектори қисқарган.

Аммо, ўтган йилнинг тўртинчи чорак маълумотларига асосланиб, 2020 йилда ўртача ўсиш бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Экспортга йўналтирилган Сингапур иқтисодиётига АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ҳамда электроника соҳасидаги даврий глобал инқироз ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатди.

2018 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 3,1% га ўсган бўлса, 2019 йилда бу рақамлар атиги 0,7% бўлди.

Мазкур кўрсаткич 2009 йилдан бери энг паст йиллик натижадир. Бу йил иқтисодиётда 0,5% дан 2,5% гача ўсишни кутилмоқда.

Сингапурдаги энг йирик DBС банки эса 1,4% юқорилашни башорат қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг