АҚШ вице-президенти Польшани Россиядан эҳтиёт бўлишга чақирди

0
1888
Манба: Reuters

Душанба куни АҚШ вице-президенти Майк Пенс Польшани Москванинг сайловларга аралашиши мумкинлигидан огоҳ бўлишга чақирди. Шунингдек, у Польша  ҳукуматини  Россиянинг энергия таъминотидан мустақиллик томон ҳаракат қилиши кераклигини айтди.

Польшага қилган икки кунлик ташрифи чоғида Пенс «Россиянинг Европа ва бутун дунё бўйлаб сайловларга аралашишга уринишлари  бизни огоҳ ва ҳушёр бўлишга ундайди. Биз биламизки,  кўплаб жабҳаларда ҳали бажарилиши керак бўлагн ишлар талайгина,  чунки кўп йиллик музокараларга қарамай Россия кучлари Грузия ва Украинанинг катта қисмини ноқонуний равишда эгаллаб олишмоқда»,  деди Пенс матбуот анжуманида.

«Афсуски,  сўнгги бир неча йил ичида Россия халқаро қонунларга мувофиқ ҳаракат қилмаяпти ва бу  ҳеч қайси мамалакатни эътиборсиз қолдирмайди»,  деди Польша президенти Андрей Дуда .

Польша Вашингтоннинг Европадаги энг яқин иттифоқчиларидан бири бўлиб, Қўшма Штатлардан иқлим ўзгариши,  энергия ва аборт каби муаммоларни ҳал қилишда ёрдам олади.  АҚШ маъмурияти Россия  2014 йилда Қримни қўшиб олганидан кейин Польша ҳудудида ўз ҳарбий кучларини кўпайтирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг